Россия агрохолдинги Ўзбекистонда 300 миллион еврога иссиқхона қуради

© Sputnik / Медиабанкка ўтишСбор клубники в Абхазии
Сбор клубники в Абхазии - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"ЭКО-культура" Сурхондарёда 300 гектар майдонда иссиқхона қуришни режалаштирган.

ТОШКЕНТ, 26 мар – Sputnik. Россиянинг "ЭКО-культура" номли агросаноат холдинги 2019 -2022 йиллар ичида Ўзбекистонда қиймати 300 миллион еврога тенг бўлган иссиқхона қуради, деб хабар қилди "Ўзбекозиковкатхолдинг" матбуот хизмати.

“Россия агросаноат холдинги Сурхондарё вилоятининг Қизириқ туманида ўз иссиқхона мажмуасини қуришни бошлади. Лойиҳанинг умумий қиймати 300 миллион еврога тенг”, – дейилган хабарда.

Дастлабки босқичда, 2019 йил давомида Россия компанияси 50 гектар ерга плёнкали иссиқхона қуриб помидор етиштиришни ҳамда бўлажак ривожлантириш учун муҳандислик, транспорт ва технологик асос яратиш билан шуғулланади.

Келгуси 3 йил ичида эса 300 гектар майдонда теплицилар қуриб, ҳар бир гектардан 400 тонна помидор ҳосили олишни режалаштириган.

Янгиликлар лентаси
0