Купюры американских долларов.

Доллар яна кўтарилди Ўзбекистонда валюта курслари

330
Ўтган ҳафтада доллар 11,93 сўмга қимматлашиб, 8 389,97 сўмни ташкил этганди.

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2 апрелдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 29,65 сўмга кўтарилиб, 8 419,62 сўм ташкил қилди.

Евро курси эса 47,28 сўмга пасайиб, 9 444,29 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 1,58 сўмга камайди ва 128,14 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

330