Ўзбекистонда 2019 йилда қарийб 1,5 млн тонна картошка етиштирилади

© Sputnik / Владимир Астапкович / Медиабанкка ўтишКартофель
Картофель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Маҳсулотларнинг 1 млн 858 минг 789 тоннаси экспорт қилинади, 7 млн 784 минг 537 тоннаси ички истеъмол учун мўлжалланган.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилда  1 млн 490 минг 660 тонна картошка етиштирилади. Бу 2019 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш ва маҳсулот етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисидаги Ҳукумат қарорида келтириб ўтилган.

Флаги Кыргызстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Қирғизистон Ўзбекистонга Россия бозорини ҳамкорликда забт этишни таклиф қилмоқда

Қарорга мувофиқ, 2019 йил учун Ўзбекистонда:

- жами 135 минг 641 гектар ерга сабзавот, 60 минг 156 гектар ерга полиз экинлари жойлаштирилади ҳамда 2 млн 875 минг 640 тонна сабзавот, 1 млн 59 минг 240 тонна полиз экинлари етиштирилади;

- жами 57 минг 292 гектар боғ-ток қаторлари орасида 853 минг 905 тонна сабзавот, дуккакли ва полиз экинлари етиштирилади;

- 824 минг 350 гектар ғалладан бўшайдиган майдонга такрорий экин экилади ва жами 10 млн 448 минг 780 тонна маҳсулот, жумладан 789 минг 189 тонна картошка етиштирилади ҳамда ғалладан бўшайдиган ер учун жами 4 млрд 292 млн 707 минг сўм маблағ ажратилади.

"Юқоридагиларни жамлаган ҳолда 2019 йилда республикада жами 13 млн 396 минг 437 тонна маҳсулот етиштирилади ва маҳсулотларнинг 1 млн 858 минг 789 тоннаси экспорт қилинади, 7 млн 784 минг 537 тоннаси ички истеъмол учун мўлжалланган", - дейилади қарор матнида.

Жами маҳсулотларнинг 1 млн 490 минг 660 тоннаси картошка бўлиб унинг 1 млн 56 минг 903 тоннаси ички исътемол учун ажратилади.

Янгиликлар лентаси
0