Добыча нефти

Дунёнинг энг кўп фойда келтирадиган компанияси маълум қилинди

240
Экспертлар Saudi Aramco’нинг 2018 йилдаги соф фойдасини 111,1 миллиард долларга баҳолашган.

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Саудия Арабистонининг Saudi Aramco миллий нефть компанияси дунёнинг 2018 йилда энг кўп фойда олган компаниясига айланди. Бу ҳақда Bloomberg Moody's ва Fitch агентлиги маълумотларига таяниб хабар қилди.

Экспертлар Saudi Aramco’нинг 2018 йилдаги соф фойдасини 111,1 миллиард долларга баҳолашган.

Ушбу кўрсатгич рейтингнинг иккинчи ва учинчи поғоналарини эгаллаган Apple ва Samsung натижаларини анча ортда қолдирган.

Moody's ва Fitch ҳисоботига кўра, 2018 йилда мос равишда Apple 59,5 млрд доллар ва Samsung компанияси эса 35,1 млрд доллар ишлаб топган.

Saudi Aramco Саудия Арабистони миллий нефть компанияси бўлиб, нефть қазиб олиш ва нефть захиралари бўйича дунёнинг энг йирик компанияси саналади. Штаб-квартираси Эз-Заҳран шаҳрида жойлашган. Компания директорлар кенгаши раиси Али аль-Наими.

240