Андижонда янги газ кони топилди

511
Андижондаги Учтепа конида 1350 метр чуқурликдан суткасига 300 - 350 минг куб/метр миқдорида газ отилиб чиқа бошлади.

ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Андижонда жойлашган “Учтепа” конида янги газ қудуғини ишга туширди, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.

“Табиий газни разведка қилиш учун мўлжалланган 7-сонли қудуқдан саноат ҳажмида газ отилиб чиқа бошлади. Бир суткада чиқаётган “зангори оловнинг” ўртача ҳажми 300 – 350 минг Куб/ метр”, - дейилган хабарда.

7-сонли қудуқ 1350 метр чуқурликкача қазилган. Янги конда 10 кун ичида газ конденсати изланишлари, яъни топилган манбаанинг босими, ҳарорати ва таркиби ўрганиб чиқилади. Қўшимча миқдорда газ топилиши Фарғона вилояти аҳолисини газ билан таъминлаш имконини кенгайтиради, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Учтепа конида геология разведка ишлари президент қарорига асосан 2017 йилда бошланган. Геология разведка ишлари 2021 йилгача мўлжалланган.

Ушбу газ кони Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида жойлашган. Олдин 1, 3, 4, 5  - сонли қудуқлардан саноат ҳажмида 386 мин метр/куб ҳажмда газ топилган эди.

511