Деньги

Ўзбекистонда доллар, евро, рублнинг расмий курси кўтарилди

322
Ўзбекистон Марказий банки 9 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

ТОШКЕНТ, 8 апр – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки 9 апрелдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 31,75 сўмга қимматлашган ва 1 доллар 8451,37 сўмни ташкил этган.

1 евро курси 33,08 сўмга қимматлашиб, 9477,37 сўмга тенг бўлди.

1 рубль 1,23 сўмга кўтарилиб, 129,37 сўмга тенг бўлиб турибди.

Ўтган ҳафта Ўзбекистонда АҚШ доллари курси салкам 30 сўмга қимматлашган эди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

322