Терминал оплаты банковскими картами

Humo банк карталари 1 майдан ишга тушади

261
Humo карталарини эмиссия қилиш бепул бўлади, лекин карта ёрдамида қилинган харидлардан 0,1 – 0,2 % комиссия олинади.

ТОШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистонда HUMO банк карталари 1 майдан бошлаб эмиссия қилина бошлайди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

“Айни дамда ушбу банк карталаридан бир неча банк ходимлари тест режимида  фойдаланмоқда, лекин оммавий равишда Humo банк карталарини эмиссия қилиш апрель охирида май бошида режалаштирилган”, - дейилган хабарда.

Маълум бўлишича, янги тўлов тизими дастлаб Тошкент шаҳрида ишга тушади.

Биз ушбу карталарни эртароқ чиқаришимиз ҳам мумкин эди, лекин биз дастлаб картадан фойдаланиш инфтраструктурасини тайёрлашга ҳаракат қилдик. Ҳозир шаҳарнинг 90 % ҳудуди хумо карталарини қабул қилувчи терминаллар билан жиҳозланган. Бугунги кунда терминаллар сони 47 990 тага етган.

Ушбу терминаллар нафақат Хумо, балким MasterCard, Visa ва UnionPay карталарини ҳам қабул қилишга тайёр. Яқин келажакда улар Uzcard тизимидаги карталарни ҳам қабул қила бошлайди. Биз ҳозир улар билан музокаралар олиб бормоқдамиз, - деди Миллий банклараро процессинг маркази директори Шуҳрат Қурбонов.  

Анжуманда шунингдек, Humo карталарини эмиссия қилиш бепул бўлишини, лекин карта ёрдамида қилинган харидлардан 0,1 – 0,2 % комиссия олиш режалаштирилаётганини ҳам айтиб ўтилди.

261