Ўзбекистонда 2019 йилда 3,5 тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади

© Sputnik / Vitaly Timkiv / Медиабанкка ўтишПосев подсолнечника в поселке Двубратском
Посев подсолнечника в поселке Двубратском - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда қарийб 172 минг гектар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига сабзавотлар экилади.

ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Ўзбекистонда 2019 йилда қарийб 172 минг гектар деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига сабзавотлар экилади ҳамда 3 млн 500 минг тоннадан кўпроқ сабзавот етиштирилади. Бу Ҳукуматнинг “Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўзда тутилган.

Картофель - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда 2019 йилда қарийб 1,5 млн тонна картошка етиштирилади

Қарор билан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 2019 йилда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларига қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш кўрсаткичлари тасдиқланди.

Таъкидланишича, 23 минг гектар ерга пиёз, 18 минг гектарга сабзи экилади.

Жами 31 минг 500 гектар ердан 667 минг тонна полиз экинлари, 47 минг гектардан 1 млн тоннадан кўпроқ картошка, 26 минг 700 гектардан 80 минг тонна дуккакли экинлар олиш режалаштирилган, дейилади ҳужжат матнида.

Жами етиштирилган маҳсулотларнинг деярли 5 млн тоннаси ички истеъмол учун, 690 минг тоннаси экспортга йўналтирилади.

Янгиликлар лентаси
0