Фарғонада тошдан қоғоз ишлаб чиқарувчи корхона қурилади

278
Eмумий қиймати 7 миллион доллар бўлган қўшма корхона, замонавий технологиялар асосида бир йилда 9 минг тонна сифатли тош қоғоз ишлаб чиқарилиб, 60 та янги иш ўрни яратилади.

ТОШКЕНТ, 13 май – Sputnik. Фарғона шаҳрида Хитой билан ҳамкорликда, тошдан қоғоз ишлаб чиқарувчи қўшма корхона қурилмоқда, деб хабар қилмоқда ЎзА.

Ушбу инновацион лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллион доллар бўлиб, у Хитойнинг «Ningbo Stone Paper Environmental Friendly Materials Co.LTD» компанияси ва “Сайқал” савдо ишлаб чиқариш корхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Замонавий технологиялар асосида фаолият кўрсатувчи корхона ишга тушгач, бир йилда бу ерда 9 минг тонна қоғоз ишлаб чиқарилиб, 60 та янги иш ўрни яратилади. Эслатиб ўтамиз, айни дамда Ўзбекистон ҳар йили 120 минг тоннадан ортиқ офсет ва газета қоғозлари сотиб олади.

Мазкур импорт ўрнини босувчи лойиҳа борасида келишув Фарғона вилояти ҳокими Ш. Ғаниевнинг 25-27 апрель кунлари Хитойда бўлиб ўтган “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштироки давомида меморандум имзолаган эди.

Предприятие по производству бумаги из камня в Фергане

–Бугунги кунда сифатли тош қоғоз маҳсулотларига талаб бутун дунёда ортиб бормоқда, – дейди лойиҳа ташаббускори Абдураҳмон Ниёзов. – Сабаби унда экологияга ҳеч қандай зарар етмайди, балки оддий тош ёки кальцийдан фойдаланилади. Лекин тош қоғознинг сифати целлюлоза қоғозникидан бутунлай фарқ қилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 6-7 май кунлари амалга оширилган  ташрифи давомида Фарғона вилоятида 2019-2020 йилларда қиймати 40,4 триллион сўм бўлган 624 та йирик ва ўрта инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши белгилаб олинган эди. Уларнинг негизида 49 мингдан зиёд иш ўрни яратилиши режалаштирилган.

278
узбекский региональный аэропорт

Аэропортлар “пакет принципи” асосида шерикликка берилади

91
(Янгиланган 09:31 06.08.2020)
Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларини “пакет принципи” (зарар билан ишлаётган ҳаво портларини фойда келтираётганлари билан шерикликка бериш) асосида шерикликка бериш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент, Бухоро, Фарғона ва Урганч аэропортларини “пакет принципи” (зарар билан ишлаётган ҳаво портларини фойда келтираётганлари билан шерикликка бериш) асосида шерикликка бериш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш вазифасини топширди.

Бу ҳақда президент энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимотда маълум қилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур аэропортларни шерикликка бериш бўйича техник топшириқлар ишлаб чиқиш Жаҳон банки билан биргаликда амалга оширилади.

Халқаро экспертларнинг таҳлилига кўра, Ўзбекистондаги мавжуд аэропортларни модернизация қилиш учун ўртача 800 миллион доллар талаб этилади.

91
Перевал Камчик

Қамчиқ довонида янги тоннел қурилади

129
(Янгиланган 09:32 06.08.2020)
Шавкат Мирзиёев Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik.  Шавкат Мирзиёев энергетика, транспорт, коммунал хўжалик ва тиббиёт соҳаларида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш юзасидан тақдимот билан танишди. Унда Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш вазифаси топширилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, транспорт ва логистика тармоғи соҳасида амалга оширилаётган ишлар умуман қониқарли эмас.

Соҳани ривожлантиришнинг кейинги даврида 27 миллиард доллар талаб этилиши маълум қилинди.

Мисол учун, бугунги кунда Қамчиқ довони орқали Тошкентдан Андижонга бориш учун тирбандликлар сабабли 5-6 соат вақт сарфланади, 22 минг автомобиль ўтади.

Бу кўрсаткич келгуси 5 йилда 40 мингга етади. “Тошкент-Андижон” пуллик автомобиль йўли ишга тушган тақдирда масофани босиб ўтиш 3 соатгача қисқаради, транспорт ҳаракати эса 70 фоизгача ошади.

“Шу боис давлатимиз раҳбари Қамчиқ довонида янги тоннел қуриш бўйича тендер-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер эълон қилиш муҳимлигини кўрсатиб ўтди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида муқобил тоннел қурилиши муҳокама қилингани хабар қилинган эди.

129

Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди

4
(Янгиланган 14:51 06.08.2020)
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск яқинида россияликлар қўлга олиниши ҳолати юзасидан мамлакатга Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Куни кеча Лукашенко Украина президенти Владимир Зеленский билан бу ҳолатни телефон орқали муҳокама қилди. Киев қўлга олинганларни Украина жануби-шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда гумон қилмоқда.

Беларусда россияликларни қўлга олиниши

Беларусь ҳукумати 29 июлда 33 нафар россиялик қўлга олинганини маълум қилди. Минск уларни хусусий ҳарбий компаниянинг  “жангарилари” деб ҳисобламоқда. Россияликлар Беларусда сайлов олдидан оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь томонининг россияликларнинг ҳибсга олиниши бўйича нотўғри талқин қилиши ҳеч қандай танқидга бардош бермаслигини таъкидлаб, кераксиз салбий ҳис-туйғуларни кескинлигини оширишни тўхтатишга чақирди.

Бундан аввал Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Минскда қўлга олинганлар “катта эҳтимол билан” хусусий хавфсизлик компаниясининг ходимлари эканлиги, Минскда транзит тартибида бўлиб, рейсга кеч қолганини айтганди.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремльда улар қандайдир қонунуга зид иш қилишгани ҳақида ҳеч қандай маълум йўқ. Унинг таъкидлашича, Россия Беларуснинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган ва аралашмаяпти.

4