Китайские денежные купюры-юани

Хитой халқ банки юан курсини кескин туширди

199
Блумберг фикрига кўра, юаннинг нархи туширилиши АҚШ Хитой импортига киритган қўшимча божларга қарши қаратилган чора бўлиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. АҚШ Хитойга қарши 200 миллардлик қўшимча бож тўлови эълон қилганидан сўнг Хитой Халқ банки юан-доллар курсини бирданига 0,6 %га туширди, деб хабар қилди РИА Новости.

Хитой Халқ банки чоршанба куни юан – доллар ўртача алмашув курсини бир долларга 6,8365 юан миқдорида белгилади. Бу олдинги курсга нисбатан 411 пункт пастдир. Олдинги курс 6,7954 юань эди.

АЙНИ дамда АҚШ ва Хитой ўртасида давом этаётган “иқтисодий уруш” туфайли йил бошидан буён Хитой валютаси курси сезиларли даражада пасайтирилди. Ваҳоланки, Хитой ҳукумати, жумладан Ли Кэцян ҳам юан курсини иқтисодийуруш қуролига айлантириш ниятлари йўқлигини бир неча бор таъкидлашган эди.

Блумберг агентлиги хабарига кўра, АҚШ бундан олдин Хитойни юан курсини тушурмаслик ҳақида бир неча бор огоҳлантириган эди. АҚШ юан курси камайтирилган тақдирда янада юқорироқ божлар киритиш билан пўписа қилган эди. Блумберг экспертлари фикрига кўра, юаннинг нархи туширилиши АҚШ Хитой импортига киритган қўшимча божларга қарши қаратилган чора бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг август ойида ҳам Хитой юан курсини 3%га кескин туширган эди. Ўшанда ушбу чора бутун дунё фонд биржаларини титратиб юборган эди. Ундан сўнг Хитой валютаси курси яна 3 маротаба камайтирилган эди. Мутахассислар фикрига кўра, ушбу чоралар Хитой томонидан ўз экспортини қўллаб-қувватлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

199