Высокоскоростной испанский поезд TALGO-250 для Узбекской железной дороги

Ўзбекистон яна иккита Talgo-250 тезюрар поездини сотиб олади

123
Шартнома доирасида қиймати 57,5 млн еврога иккита тезюрар Talgo-250 электропоезди, 4 та вагон, ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари сотиб олинади.

ТОШКЕНТ, 14 май – Sputnik. Ўзбекистон яна иккита Talgo-250 тезюрар поездини харид қилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иккита йўловчи ташувчи ва тўртта эконом-класс вагонли тезюрар Talgo-250 электропоездини сотиб олиш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги тасдиқланган қарорида кўзда тутилган.

Ҳужжат матнига кўра, “Ўзбекистон темир йўллари”АЖ Испаниянинг Patentes Talgo SLU компанияси билан шартнома имзолаган. Шартнома доирасида қиймати 57,5 млн еврога иккита тезюрар Talgo-250 электропоезди, 4 та вагон, ҳамда уларнинг эҳтиёт қисмлари сотиб олинади.

Испания ҳукумати Испан компанияларининг корпоратив интернационаллаштириш Фонди томонидан 30 йил муддатга жами 57,5 миллион евро миқдорида кредит ажратилишини маъқуллаган. Кредитнинг 10 йили 0,05% ставкада имтиёзли давр ҳисобланади.

Таъкидланишича, лойиҳа 2019−2021 йилларда амалга оширилиши кутилмоқда.

Ўзбекистонга йўл олган TALGO-250 поезди Санкт-Петербургга етиб келди

Ўзбекистоннинг лойиҳага қўшган ҳиссаси 15,43 млн. еврога тенг, шу жумладан 14,37 млн. евро солиқ ва божхона имтиёзлари шаклида, шунингдек “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг ўз маблағлари ҳисобидан 1,06 миллион евро ажратилади.

123