Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси 10 йил муддатга қатор солиқлардан озод қилинди

© Sputnik / Тигран МеграбянРукопожатие
Рукопожатие - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шунингдек, компанияда ишлашга жалб этилган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилади.

ТОШКЕНТ, 21 май – Sputnik. Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси ва унинг таъсисчилари 10 йил муддатга даромад солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи, мол-мулк ва активларни реализация қилишда қўшилган қиймат солиғидан озод қилинди. Бу “Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида кўзда тутилган.

Визит Шавката Мирзиёева в ОАЭ - Sputnik Ўзбекистон
БАА ташрифи: 10 млрд доллардан ортиқ ҳажмдаги келишувларга эришилди

Жорий йилнинг 24 мартида устав капитали 10 млн доллар бўлган, масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон–Амирликлар инвестиция компанияси ташкил этилган бўлиб, унинг устав фонди босқичма-босқич 1 млрд долларга етказилиши назарда тутилган.

Мазкур компания капиталини шакллантиришда Абу Даби ривожланиш жамғармаси (БАА) улуши 75 фоизни ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ўзбекистон) улуши 25 фоизни ташкил қилади.

Шунингдек, компанияда ишлашга жалб этилган хорижий мутахассислар ва уларнинг оила аъзоларига давлат божи ундирилмасдан кўп марталик визалар берилади.

Янгиликлар лентаси
0