Рабочие на строительной площадке

Россия иқтисодий ривожланиш вазири мигрантлар сонини оширишни таклиф этди

555
(Янгиланган 11:10 24.05.2019)
Вазирлик сифатли миграцияни рағбатлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқди

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. РФ Иқтисодий ривожлантириш вазири Максим Орешкин Россия ишсизлик даражасини пасайтириш ва сифатли миграцияни рағбатлантириш бўйича чораларни кўриши лозимлиги ҳақида баёнот қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Орешкин, иқтисодий ўсиш даражасини меҳнат бозоридаги ўзгаришлар эвазига тезлаштириш лозимлигини қайд этган.

Вазир Россиянинг меҳнатга лаёқатли аҳолиси сони 2018 йил давомида 900 мингга камайганига эътибор қаратган.

"Бу иқтисодий фаолликни тўхтатиб турадиган жиддий омилдир, шу боис бир томондан ишсизлик даражасини пасайтириш, иккинчи томондан миграция оқимини кучайтириш бўйича чораларнинг ҳаётга татбиқ этилиши - умумий ҳаракатлар пакетининг муҳим элементларидан бири бўлади", - деб айтган Орешкин.

У шунингдек, вазирлик сифатли миграцияни рағбатлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиққанини қайд этган.

Орешкинга кўра, Россия кўпам фойда келтирмайдиган, кўп иш талаб этадиган ишлаб-чиқаришдан воз кечмоғи, бунинг ўрнига биринчи галда талаб катта бўлган қўшни давлатлардан нисбатан арзон ишчи кучини жалб қилмоғи керак.

Бундан ташқари, Россия ўз бозорини кенгайтириши лозим. "Бу Россия Беларус, ЕОИИ, МДҲ ва албатта, бутун дунё бўйлаб бошқа давлатлар ва бирлашмалар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кўзда тутади", - дея қўшимча қилган Орешкин.

555