“Тонировка” учун жарима миқдори 25 бараварга оширилди

© Sputnik / Руслан КривобокРейд ГИБДД по выявлению автомобилей с тонированными стеклами
Рейд ГИБДД по выявлению автомобилей с тонированными стеклами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳуқуқбузарлик қайта содир этилган бўлса жарима миқдори ЭКИҲнинг 40 бараварини (8 109 200 сўм) ташкил қилади.

ТОШКЕНТ, 24 май - Sputnik. Тонировка учун жарима миқдори 25 бараварга оширилди.

Бу “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган.

Киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва қорайтирилган ойнали транспорт воситаларидан фойдаланганлик учун жарима миқдори 25 бараварга оширилади.

126-модданинг (Кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали, шунингдек теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қопламали транспорт воситаларидан фойдаланиш) матни қуйидаги таҳрирда баён этилди:

“Техник регламентга мувофиқ бўлмаган кўзгусимон ва (ёки) туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали транспорт воситаларидан, худди шунингдек ҳайдовчининг ўрнидан теварак-атрофни кўришни чеклайдиган қўшимча нарсалар ўрнатилган ёки қопламалар суртилган транспорт воситаларидан фойдаланиш, бундан ойналар тусини ўзгартириш (қорайтириш) учун тегишли рухсатнома берилган транспорт воситалари мустасно, –

- энг кам иш ҳақининг 25 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –

- энг кам иш ҳақининг 40 баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади”.

Аввал ҳайдовчилар ЭКИҲнинг 1 баравари (202 730 сўм), ҳуқуқбузарлик қайта содир этилганида 2 баравари (405 460 сўм) миқдорида жарима тўлашар эди.

Янгиликлар лентаси
0