Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида янги темир йўл станцияси ишга туширилди

© Узбекистон темир йуллари"Новые ворота": в Узбекистане открылась железнодорожная станция
Новые ворота: в Узбекистане открылась железнодорожная станция - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу янги юк ўтказиш маскани икки мамлакатни боғловчи “янги дарвоза” сифатида фаолият олиб борилиши алоҳида қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 28 май – Sputnik. Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасида “Сурхонобод” темир йўл станцияси ишга туширилди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилди. 

Хабарда таъкидланишича, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ташувлар сонини ошириш, транзит юкларни ташиш, вагонларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб бориш мақсадида ушбу станция барпо этилган.

Поезд - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент - Иссиқкўл йўналишидаги поездга чипта нархлари маълум қилинди

Тантанали очилиш маросимида ушбу янги юк ўтказиш маскани икки мамлакатни боғловчи “янги дарвоза” сифатида фаолият олиб борилиши ҳақида алоҳида қайд этилди.

Шу кунга қадар мамлакатнинг жанубий қисмидаги транзит ташувлар қўшни Туркманистон Республикасининг “Болдир” станцияси орқали амалга оширилган бўлса, эндиликда экспорт ва импорт юк айланмаси янгидан бунёд этилган “Сурхонобод” станцияси орқали амалга оширилади.

Станцияда давлат чегарасини кесиб ўтадиган темир ёъл ҳудудида божхона хизмати ва бошқа назорат турларини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган. 

Вокзал Ташкент-Южный после реконструкции - Sputnik Ўзбекистон
Темир йўл вокзалларида қайси хизматлар бепул ҳисобланади?

“Боштранслойиҳа” АЖ мутахассислари лойиҳасига кўра бунёд этилган янги темир йўл станцияси “Термиз махсус қурилиш” УК ишчи-ходимлари томонидан барпо этилиб, 34 минг метр куб тупроқ ишлари амалга оширилди ва ҳудуд атрофидаги 4 километрга яқин темир-бетон панжаралар билан ўралди.

Хабарда “Сурхонобод” станцияси икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш, экспорт ва импорт хизматларини кўрсатишда муҳим аҳамият касб этиши, кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, энг муҳими икки давлат халқлари ўртасида ўзаро қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0