Визит Президента Федеративной Республики Германия Франк-Вальтера Штайнмайера

Мирзиёев Германия бизнесига иккиланмасдан Ўзбекистонга келишни таклиф қилди

279
(Янгиланган 15:52 28.05.2019)
Ўзбекистон Германия бизнеси учун алоҳида имтиёзлар беришга тайёр - Шавкат Мирзиёев.

ТОШКЕНТ, 28 май - Sputnik. Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайёр билан бўлиб ўтган учрашув батафсил ва ўзаро ишонч руҳида бўлиб ўтганидан мамнунлигини маълум қилди, Sputnik мухбири хабарига асосан.

Шавкат Мирзиёев айтишига қараганда, яқинда ташкил қилиш режалаштирилаётган давра суҳбати немис бизнеси учун эшикларни катта очади.

"Мен билишимча, кўп немис бизнесменлари биз билан ҳамкорлик қилишни истайди, лекин ҳозирча улар бироз иккиланиб туришибди. Мен президент сифатида шуни айтмоқчиманки – иккиланиш керак эмас! Ортга йўл йўқ. Биз фақат олдинга юрамиз ва бошлаган ислоҳотларимизни амалга оширамиз", - деди Ўзбекистон президенти. 

Ўзбекистон президенти фикрига кўра, иқтисодий ҳамкорлик қилишга тайёр бўлган йирик Германия компанияларини қўллаб-қувватлаш, албатта ўз натижаларини беради. Икки томондан билдирилган сиёсий ирода барча соҳаларда ҳамкорликни йўлга қўйишга имкон яратади.

"Биз немис бизнесига, немис халқига ва Германияга – алоҳида имтиёзлар беришга тайёрмиз. Биз ҳар бир учрашув, ҳар бир тадбир билан ўзаро ишончимизни мустаҳкамлаб борамиз. Германия билан амалга оширилаётган ҳар бир лойиҳани диққат билан бажарамиз. Бунга сизнинг ўзингиз ҳам аман бўлишингиз мумкин", - деди Мирзиёев.

Президент айтишига кўра, албатта, ушбу ислоҳотларни амалга ошириш осон эмас. Уларнинг кўлами жуда катта, улар барча томонидан қўллаб-қувватланмаяпти, лекин ўзбек халқи ушбу ислоҳотлар муқаррар эканини тушуниб етган. "Ва мен ушбу халқ раҳбари сифатида белгиланган ислоҳотларни якуни етказаман", - деди Мирзиёев. 

279