Презентация нового автомобильного бренда RAVON

GM Uzbekistan Озарбайжонга автомобиль экспорт қилади

98
(Янгиланган 12:22 30.05.2019)
GM Uzbekistan компанияси Озарбайжонга автомобиль савдосини янгилади.

ТОШКЕНТ, 30 май - Sputnik. GM Uzbekistan компанияси Озарбайжонга автомобиль савдосини янгилади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар қилди.

“Биринчи босқичда мамлакатга R3 ва R4 моделлари етказилади, кейинчалик моделлар қатори кенгаяди”, - дейилади хабарда.

Аввалроқ компания автомобилларини Украина, Қирғизистон Республикаси, Беларусь, Афғонистон, Тожикистон, шунингдек, Қозоғистонга экспорт қилган.

2019-йил GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ривожлантириш йили деб эълон қилинган ва бугунги кунда компания ушбу йўналишда қатор ишларни амалга оширмоқда.

98