Здание ташкентского управления Бюро принудительного исполнения

Бош прокуратура Caravan Group ресторанларининг сотувга қўйилишига изоҳ берди

352
(Янгиланган 20:06 30.05.2019)
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида баҳоси 4 млрд сўм бўлган Chelsea ARMS, баҳоси 6 млрд. сўмлик - Cinara`s, бино иншоотлар хатланиб, 14.05.2019 йилда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.

ТОШКЕНТ, 30 май – Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги МИБ хабарига кўра, Caravan Group бино ва иншоотлари суд қарорига асосан савдога чиқарилган.

“Қарздор корхона раҳбарининг Бюро ходимлари ҳаракатларига эътироз билдириши ўринсиз. Мажбурий ижро Бюроси мазкур қарздор корхонага нисбатан ижро ҳаракатларини фақатгина суд қарори ижросини қатъий таъминлаш доирасида амалга оширмоқда”, - дейилган хабарда.

Хатда, хусусан, қарздор “Kreative Studio Caravan” МЧЖ,  “Protekt Konsalt” МЧЖ, “Caravan Group” МЧЖ ва “Karavan Art” МЧЖлардан АТ “Асакабанк” фойдасига жами 15,5 млрд. сўм, АТБ “Капитал банк” фойдасига 3,7 млрд. сўм ва давлат фойдасига 77,2 млн. сўм ундириш тўғрисидаги Тошкент туманлараро иқтисодий судининг (20.11.2018, 16.01.2019, 28.01.2019 ва 05.03.2019) қарорлари санаб ўтилган.

"Шунингдек, Кредит қарздорлиги бўйича ундирувни жами баҳоси 21,6 млрд. сўмга тенг гаровда бўлган: Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси 253-уй, Яккасарой тумани А.Қаххор кўчаси 25-уй, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хўжакент мавзеси ҳамда Хўжакент ҚФЙ худудида жойлашган бино-иншоотларга қаратиш белгиланган”, - дейилган хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, тадбиркорга ижро ҳужжатларини бажариш учун 15 кун муҳлат берилган. Ижро ҳужжатлари талаблари ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида баҳоси 4 млрд сўм бўлган Chelsea ARMS, баҳоси 6 млрд. сўмлик - Cinara`s, бино иншоотлар хатланиб, 14.05.2019 йилда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.

Ушбу кўчмас мулкларнинг аукцион савдолари жорий йилнинг 13 ва 14 июнь кунлари ўтказилиши белгиланган. Ҳозирда суд қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча Caravan Group ресторанлари асосчиси Тимур Мусин ўзининг ресторан бизнесини Қозоғистонга кўчиришга қарор қилганини ва Ўзбекистондан бизнес юритишда унга “президент ва тадбирларлар орасидаги қатлам” томонидан тўсиқлар қўйилаётгани ҳақида ўз фикрини билдирган эди.

352
Денежные купюры

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури учун қўшимча 98 млн доллар ажратилди

20
Маблағ пандемия шароитида турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида ажратилган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча равишда 98 миллион АҚШ доллари:

- “Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари;

- АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари;

- “Микрокредитбанк” АТБга – 28 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, қарор билан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва хотин-қизларни кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга – 2 миллион АҚШ доллари;

Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлигига – 50 миллион АҚШ доллари ажратилади.

20
Национальная валюта Узбекистана — сум

Ўзбекистонга жўнатилаётган пул ўтказмалар ҳажми тиклана бошлади

111
Коронавирус пандемияси туфайли қулаган пул ўтказмалари ҳажми ўса бошлади. Июнь ойида Ўзбекистонга 621 млн доллар юборилган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Март ва апрель ойида қулаган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми тиклана бошлади. Бундан Ўзбекистон Марказий банки маълумотлари дарак бермоқда.

Қайд этилишича, йил бошидан бери мамлакатда қабул қилинган пул ўтказмалари ҳажми 2,4 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 156 млн долларга ёки 6 фоизга кам.

Январь ойида Ўзбекистонга 400 млн доллар, февраль ойида эса 385 млн доллар жўнатилган. Пандемия бошланиши билан ўтказмалар ҳажми кескин қисқарган: март ойида пул ўтказмалари 296 млн долларгача, апрелда 250 млн долларчага камайди.

Май ойида эса пул ўтказмалари ҳажми тиклана бошлади - 485 млн доллар юборилган. Июнда Ўзбекистонга 621 млн доллар юборилган

Худди шу даврда 427 млн доллар чет элга юборилган. Бу ўз навбатида 2019 йилнинг биринчи ярмидан 40 млн доллар ёки 9 фоизга кам.

111