Презентация нового автомобильного бренда RAVON

Ravon Россияга қайтмоқда: автомобилларнинг янги нархи эълон қилинди

649
Ravon R4 седанининг (Chevrolet Cobalt) тўртта позицияси сотувга чиқади.

ТОШКЕНТ, 7 июн – Sputnik. Ravon компанияси Россия бозорига қайтмоқда ва автомобилларнинг янги нарх эълон қилинди. Бу ҳақда AutoNavigator хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, эндиликда беш эшикли Ravon R2 хэтчбеки (олдинги Chevrolet Spark) нинг Optimum ва Elegant позициялари мос равишда 799 мингдан 824 минг рублгача (12,3 минг ҳамда 12,6 минг доллар) нархда сотилади. Модель 85 от кучига эга 1,2 литрли двигатель билан жиҳозланган.

Ravon R4 седанининг (Chevrolet Cobalt) тўртта позицияси сотувга чиқади: Comfort МТ 799 минг рубль (11,8 минг доллар), Optimum МТ 794 минг рубль (12,2 минг доллар), Optimum AT 834 минг рубль (12,8 минг доллар), Elegant АТ 849 минг рубль(13 минг доллар).

Автоэксперт Александр Добин
© Foto : Из личного архива Александра Добина

Ravon автомобилларини Россияга етказиб бериш баҳорда тўхтатилган эди, бироқ улар яқин вақтлар ичида яна қайта йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Авто Ревю” журналининг бош муҳаррири Леонид Голованов сўзларига қараганда, собиқ СССР ҳудудида Ravon энг йирик бренлардан бири ҳисобланади. Россия бозорига қайтса машиналарни сотиб олишади.  Унинг фикрига кўра, бу маркадаги автомобиллар ҳар доим паст нархда бўлгани учун рақобатбардош бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб Карачаево-Черкесиядаги ишламаётган “Дервейс” заводда Ravon автомобилларини йиғиш ишга туширилиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

649