Меҳнат вазири ишсизлар сони энг кўп бўлган вилоятларни санаб ўтди

© SputnikТрудовая книжка
Трудовая книжка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Меҳнат вазири: Ўзбекистонда ишлаётган аҳолининг 40% - расмий 60 - % норасмий меҳнат фаолияти юритади.

ТОШКЕНТ, 19 июн – Sputnik. Айни дамда Ўзбекистонда 1,4 млн киши расман ишсиз, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири Меҳнат вазири хабарига асосан.

Ўзбекистн бандлк ва меҳна вазири Шерзод Қудбиев маълум қилишига кўра, 2019 йилнинг 1 кварталида Ўзбекистонда ишсизлар сони иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,4 %ни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу  даврига нисбатан 0,3 %га кам.

Ишсизлик миқдори энг юқори – 9,7 % бўлган ҳудудлар: Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларидир. Иш излаётган аҳоли сони 1 391 минг кишини ташкил қилди.

Ишсизлар орасида энг кўп учрайдиган тоифа – бу 30 ёшгача бўлган фуқаролардир. Ёшлар орасида ишсизлик даражаси – 15,3 %ни ташкил қилди. Ушбу кўрсатгич ўтган йилда – 9,7 %ни ташкил қилган эди. Аёллар орасида ишсизлик даражаси – 13 %ни ташкил қилди.

Вазир маълумотига кўра, айни дамда Ўзбекистонда меҳнатга лаёқатли аҳоли сони 18 954 000 кишини ташкил қилади. Шундан 13 376 000 киши иш билан таъминланган.

Ишлайдиганлар орасида 5 403 000 киши расман ишлайди (40,5%). Қолган 7 964 000 (59,5%) киши эса норасмий меҳнат фаолияти билан шуғулланади. Шундан 2 365 400 киши хорижда ишлайди.  

Янгиликлар лентаси
0