Андижон ва Термиз аэропортлари нима сабабдан ёпилгани маълум бўлди

413
(Янгиланган 10:09 21.06.2019)
Андижон ва Термиз аэропортларининг учиш-қўниш йўлаклари ва инфратузилмаси янгиланаётгани сабабли - парвозлар тўхтатилган.

ТОШКЕНТ, 20 июн – Sputnik. “Ўзбекистон ҳаво йўллари” нима сабабдан бугунги кунда Андижон ва Термиз аэропортлари ишламаётганини хабар қилишди, Sputnik мухбири хабарига асосан.  

Ердаги қурилмалар ва аэродромлар бошқаруви департаменти Антон Ходжаян айтишига қараганда Андижон аэропорти 2018 йилнинг октябрь ойидан бери ёпилган.

“Ушбу аэропорт учиш-қўниш йўлаги ғарбий самолётлар қўниши талабига жавоб бермайди. Хусусан, биз ички парвозлар учун фойдаланаётган А320 самолётлари учун”, - деди Ходжаян.

Ундан ташқари ушбу ҳаво дарвозаси янги терминал ва инфратузилмага муҳтож. Ҳозир эса, уни ҳеч бўлмаса бир марталаик парвозлар амалга ошириш учун, минимал талаблар даражасига етказишга ҳаракат қилаяпмиз, - деди мутахассис.

Термиз аэропортига келсак, яқинда у ерда янги учиш-қўниш йўлаги қуришга қарор қилинди. Ердаги барча инфратузилма ҳам янгиланиши керак. Ушбу масалалар ҳал қилинганидан сўнг МАК Андтижон аэропорти билан шуғулланишни бошлайди, деб сўзини якунлади компания вакили.

413