Ўзбекистонга 6 ойда нечта қимматбаҳо автомобил олиб кирилган?

0
(Янгиланган 13:13 27.06.2019)
Ўзбекистонга қиймати баланд автомобиллар учун божхона тўлови камайтирилгандан сўнг 6 ой давомида нечта премиум тоифага мансуб автомобил ва электромобил олиб кирилгани маълум қилинди.

ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Ўзбекистон президенти админстрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Божхона соҳасида тадбиркорлар учун яратилаётган қулайликлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда қиймати баланд автомобиллар учун божхона тўлови камайтирилгандан сўнг олиб кирилган автомобиллар ва электромобиллар сони ҳақида ҳам ахборот берилди.

Маълум қилинишича, 6 ой давомида премиум тоифага мансуб 600 дан ортиқ автомобил, 20 та электромобил Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 1 январидан хорижда ишлаб чиқарилганига икки йилдан кўп муддат бўлмаган, шунингдек, нархи 40 минг АҚШ долларига тенг ёки ундан юқори бўлган енгил автомобилларни бож тўловисиз Ўзбекистонга олиб кириш мумкин. Шунингдек, фақат электр қуввати билан ҳаракатланадиган транспорт воситалари (электромобил) учун ТН ВЭД коди 870380, бож ставкаси "0" миқдорида белгиланган.

0
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с проектами по туризму и приватизации государственных активов.

Президент 500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берди

0
Самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев туризм ва давлат активларини хусусийлаштириш соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, тақдимотда давлат активларини хусусийлаштириш, бўш турган объектлар ва ер майдонларини аниқлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш, давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарувни жорий этишга доир режалар ҳақида маълумот берилди.

Президент соҳадаги ишларни давом эттириб, яна 1400 га яқин давлат активларини хусусий инвесторларга беришни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади. Вазирлар маҳкамасига хусусийлаштириш дастурини тасдиқлаш вазифаси қўйилди.

“Давлат активларини бошқариш агентлигига тармоқ раҳбарлари билан бирга самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берилди”, - дейилган хабарда.

Мирзиёев давлат ихтиёрида сақлаб қолинадиган корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш бўйича янги тизим жорий этиш муҳимлигини қайд этди.

0
Солнечные панели

Муқобил энергиядан фойдаланувчилар қай ҳолда солиқ тўлайди?

0
(Янгиланган 19:09 27.05.2020)
Қуёш, шамол ёки сув электр станцияларидан шахсий мақсадда фойдаланганда солиқ тўлаш талаб қилинмайди.

ТОШКЕНТ, 27 май - Sputnik. Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчилар қай ҳолларда солиқ тўлаши кераклигини Энергетика вазирлиги тушунтириб берди. 

2019 йил 21 майда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида"ги қонунига кўра: 

  • қайта тикланувчи энергия манбааларидан шахсий эҳтиёжлар учун фойдаланилган тақдирда - рухсат берувчи ҳужжатлар олиш ва солиқ тўлаш талаб этилмайди; 
  • қайта тикланувчи энергия манбааларидан сотиш учун энергия ишлаб чиқарилганда - бу тадбиркорликнинг янги тури ҳисобланади ва локал электр тармоқлари билан шартнома тузиш ва белгиланган тартибда солиқ тўлаш талаб этилади; 

Шунингдек, юқоридаги қонунга мувофиқ, фақат қайта тикланувчи энергиядан фойдалаётган фуқаролар, яъни мавжуд энергия тармоқларидан тўлиқ узилган тақдирда, жисмоний шахсларнинг мол-мулк солиғидан ва ер солиғидан уч йил муддатга озод қилинади. 

Ундан ташқари, 2019 йил 22 августда президентнинг ПҚ-4422-сонли қарорига мувофиқ, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб жисмоний шахсларга қуёш фотоэлектр станциялари учун (3 млн. сўмдан ортиқ бўлмаган), қуёш сув иситгичлари учун (1,5 млн. сўмдан ортиқ бўлмаган), шунингдек, энергия тежамкор газ-горелкали қурилмалар учун эса (200 минг сўмдан ортиқ бўлмаган) сотиб олиш қийматининг учдан бир қисми давлат бюджети ҳисобидан қопланишини назарда тутувчи тартиб жорий қилиниши белгиланган.

Шу билан бирга, Энергетика вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалаётган (масалан, уйни ёритиш учун қуёш панелларидан фойдаланиш учун рухсат олиш ва солиқ тўлаш керак деган) айрим миш-мишларга ишонмасликни, аниқ маълумот учун вазирликка мурожаат қилишни сўрайди. 

 

0
Флаги стран участниц СНГ

МДҲ ҳукумат раҳбарлари коронавирусга қарши кураш масалаларини муҳокама қилади

0
Абдулла Арипов бошчилигида ўтадиган мажлисда Ҳамдўстлик иштирокчи давлатларининг турли жабҳалардаги ҳамкорлигига оид 15 та масала кўриб чиқилади.

ТОШКЕНТ, 28 май — Sputnik. 29 май куни Ўзбекистон раислиги доирасида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Тадбирда Россия ҳукумати раиси, Озарбайжон, Беларусь, Қозоғистон, Молдова, Тожикистон бош вазирлари, Арманистон ва Қирғизистон бош вазири ўринбосарлари, Туркманистон Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари ва ташқи ишлар вазири ҳамда МДҲ Ижроия қўмитаси раиси – ижрочи котиби Сергей Лебедев иштирок этиши кутилмоқда.

Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлиси кун тартибига Ҳамдўстлик иштирокчи давлатларининг турли жабҳалардаги ҳамкорлигига оид 15 та масала киритилган.

Музокаралар чоғида иқтисодий, транспорт-логистика, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликнинг долзарб йўналишлари юзасидан фикр алмашинилади ҳамда коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши биргаликдаги саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинади.

0