МБ айрим банклар ман этилган комиссион ҳақларни ундирганини аниқлади

© SputnikУзбекская валюта - сум
Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
МБ агар фуқароларда бундай тўловларни банклар томонидан ундирилганлик ҳолатлари мавжуд бўлса, қайтариш талаби билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат этишни маслаҳат берди

ТОШКЕНТ, 29 июн - Sputnik. Марказий банк жорий йил биринчи кварталда 20 та тижорат банкининг 212 та филиалида мижозлар билан тузилган шартномалар, шунингдек банкка тўланган комиссион тўловларни ўрганди ва ўрганиш натижаларига кўра, банклар томонидан мижозлардан қонун ҳужжатлари билан таъқиқланган комиссион ҳақлар ундириш амалиёти аниқланди.

Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Бюджет ишчиларининг маоши тўлиқ пластик картага ўтказилади - МБ

Шунга кўра, барча тижорат банкларига улар томонидан кўрсатилаётган хизматларнинг шартларини тўлиқ хатловдан (инвентаризациядан) ўтказиш ва мижозларга асоссиз равишда ундирилган комиссион тўловларни қайтариш юзасидан кўрсатма берилган.

Қонун ҳужжатларига мувофиқ тижорат банклари мижозлардан қуйидагилар учун тўлов ундириш ҳуқуқига эга эмас:

а) мижознинг банк ҳисобварағига келиб тушган маблағларни кирим қилиш (кредит айланмаси учун), шунингдек кредит бюроси ва гаров реестри хизматлари учун тўловлар;

б) 2018 йил 24 мартдан бошлаб: 

кредит буюртмаларини кўриб чиқиш (шу жумладан, кредитни ташкил этиш учун тўланадиган комиссиялар), ссуда ҳисобварақларига хизмат кўрсатиш (шу жумладан, кредит буйича ҳисобланадиган фоизлардан ташқари, ҳар ойда тўланадиган комиссион тўловлар, кредитга хизмат кўрсатиш учун тўланадиган комиссиялар), кредитлар ажратиш учун (берилаётган кредит суммасидан тўланадиган бир марталик комиссия) амалга ошириладиган тўловлар;

Заместитель председателя Центрального банка Узбекистана Батыр Захидов - Sputnik Ўзбекистон
Банк тизимини йил охирига қадар 3та муҳим янгилик кутмоқда - МБ

- жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан олдин қайтарилганлиги учун тўланадиган неустойкалар.

МБ шу муносабат билан истеъмолчиларда юқорида қайд этилган тўловларни банклар томонидан ундирилганлик ҳолатлари мавжуд бўлса, уни қайтариш талаби билан хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат этишни маслаҳат берган. Шунингдек, истеъмолчи ўз шартномасидаги юқорида қайд этилган тўлов турларини бекор қилишни хизмат кўрсатувчи банкдан талаб қилиш ҳуқуқига эгалигини эслатган.

"Банклар томонидан ноқонуний ундирилган комиссияларни қайтариш ҳамда шартномадаги қонун ҳужжатларига зид бўлган шартларни бекор қилиш борасида муаммоларга дуч келсангиз, у ҳолда Сиз Марказий банкнинг Банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизматига ёзма равишда ёки (71) 200-00-44 рақамли кўп каналли ягона "Ишонч телефони" орқали мурожаат этишингиз мумкин", - дейилади МБ хабарида.

Янгиликлар лентаси
0