Таклиф қилинаётган инвестицион лойиҳалар Тошкентга сиғмай кетаяпти Ортиқхўжаев

576
(Янгиланган 19:41 30.06.2019)
Таклиф қилинаётган инвестицион лойиҳалар Тошкентга сиғмай кетаётгани учун уларнинг бир қисми вилоятга чиқаришга қарор қилдик, деди Жаҳонгир Ортиқхўжаев.

ТОШКЕНТ, 30 июн – Sputnik. Тошкентда инвесторлар жуда кўпайиб кетди, биз уларнинг бир қисмини Тошкент вилоятига чиқаришга ҳаракат қилаяпмиз, деди шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Sputnik мухбирига.

“Сўнгги икки йил давомида Тошкентнинг инвестицион жозибадорлиги 10 баравар ошиб кетди. Биз жудаям кўп инвестицион лойиҳалар ва таклифлар олаяпмиз. Уларнинг барчасини кўриб чиқишга ҳам улгурмаяпмиз. Бу бизни қувонтиради, албатта”, - деди пойтахт ҳокими.  

Ҳоким айтишига қараганда Тошкентда ҳозир маҳаллий инвесторлар, ёш бизнесменлар ҳам жуда кўп. Биринчи навбатда эътибор уларга қаратилмоқда.

Улар таклиф қилаётган лойиҳалар Тошкентга сиғмай кетаяпти. Уларнинг барча лойиҳаларини Тошкентда жойлаштирса, келажакда электр таъминоти, коммуникациялар ва бошқа муаммолар келиб чиқиши мумкин.  

Шу сабадан Тошкент ҳокимияти таклиф қилинаётган лойиҳаларнинг бир қисмини Тошкент вилоятига йўналтиришга қарор қилган. Келажакда Тошкент вилоятида 100 та иш ўрни яратилса, шулардан 10 та раҳбар тошкентлик бўлиши мумкин. Бу ҳам бюджетга фойда. Умуман шаҳардами вилоятдами яратилаётган ҳар бир иш ўрни биз учун муҳим, - дейди шаҳар ҳокими.  

576