Россия молия вазирлиги Ўзбекистон солиқ ислоҳотларида ёрдам кўрсатади

© Минфин УзбекистанаВстреча специалистов минфина Узбекистана и России
Встреча специалистов минфина Узбекистана и России - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиялик молия мутахассислари Ўзбекистонда солиқ ҳамда солиқ тўловчилар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришда ёрдам беради.

ТОШКЕНТ, 1 июл- Sputnik. Ўзбекистон молия вазирлиги россиялик ҳамкасабалари билан солиқ тизимини такомиллаштиришда техник ёрдам кўрсатиш ҳақида шартнома имзолашди, деб хабар қилмоқда муассаса ахборот хизмати.

“Бугун Ўзбекистон молия вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси молия вазирлиги орасида, солиқчилик маъмуриятини ривожлантириш мақсадида, Ўзбекистонга беминнат техник ёрдам кўрсатиш ҳақида келишиб олишди”, - дейилган хабарда.

Вазирлик хабарида айтилишига кўра, россиялик ҳамкасабалар ушбу шартнома доирасида мол-мулк солиғи ҳамда солиқ тўловчилар билан ишлаш тизимини ривожлантиришда  ёрдам кўрсатишади.

2017 йил апрелида Шавкат Мирзиёевнинг Россияга бўлган ташрифи давомида икки давлат молия вазирликлари ўзаро ҳамкорлик ҳақида меморандум имзолашган эди.Ушбу шартнома доирасида солиқ сиёсати ҳамда маҳаллий бюджетларнинг мустақиллигини оширишда кўмаклашиш ҳақида келишиб олинган эди.

Янгиликлар лентаси
0