Денежные купюры

Ўзбекистонда доллар курси узлуксиз равишда кўтарилмоқда

263
(Янгиланган 11:52 01.07.2019)
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

ТОШКЕНТ, 1 июл – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 2 июлдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 12,4 сўмга кўтарилиб, 8 574,74 сўмни ташкил қилди.

Евро эса 15,8 сўмга кўтарилиб, 9 747,76 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 0,49 сўмга кўтарилиб, 135,83 сўмни ташкил қилди.

Доллар курси апрель ойининг охирларида пасайганидан сўнг кетма-кет равишда кўтарилишда давом этмоқда.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

263