Купюры американских долларов.

Ўзбекистонда доллар кўтарилди, евро эса пасайди

349
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

ТОШКЕНТ, 8 июл – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 9 июлдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 3,62 сўмга кўтарилиб, 8 578,36 сўм ташкил қилди.

Евро эса 119,41 сўмга пасайиб, 9 628,35 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,31 сўмга пасайди ва 134,52 cўмни ташкил қилди.

Марказий банк хорижий валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

349