Ўзбекистонлик инвестор Тожикистонда завод қуради

376
Ўзбекистонлик инвестор Тожикистонда металлни қайта ишлаш заводини қуради.

ТОШКЕНТ, 9 июл – Sputnik. Ўзбекистонлик инвестор Тожикистонда металл қайта ишлаш кичик заводни қуриш учун 1,8 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратишни режалаштирди. Бу ҳақда Sputnik Тожикистон хабар қилди.

“Ўтган йил охирида “Оханкор” МЧЖ (Ўзбекистон) “Сўғд” ЭИЗ ҳудудида металл чушкаларни ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича лойиҳа тасдиқланганди. Компания объектни қурилишига 1,8 миллион доллардан ортиқ маблағ киритиши мумкин”, - деб маълум қилинди Тожикистон Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида.

Завод завонавий экологик асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

Тайёр маҳсулот келгусида қайта ишлаш учун Ўзбекистонга экспорт қилинади.

Заводда арматура, профил, уголник ва блоклар ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилган.

376

Мирзиёев Ўзбекистонда карантин талаблари юмшатилишини айтди

554
Барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакат бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари муҳокама қилиш мавзусида ўтказилган йиғилишда Мирзиёев карантин талабларини юмшатиш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди. Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди", - дейилади хабарда.

Йиғилиш давомида мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилиб, Оролбўйидаги шаҳар ва туманларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар жадал амалга оширилаётгани, атроф-муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани, айниқса, ҳозирги пандемия шароитида бу масалалар янада долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

Муҳокамада экологик назоратни кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Айрим заводлар ҳавога меъёрдан ортиқча ташланма чиқариб, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ҳолатлар фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу боис Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қиладиган мобил лабораториялар билан ҳар бир ҳудудни таъминлаш топшириғи берилди. Бош вазир ўринбосарига атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли 240 та йирик саноат корхонасида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

554

Доллар, евро яна кўтарилди

202
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 11 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 21,85 сўмга кўтарилиб, 10 231,71 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 38,00 сўмга ошди ва 12 059,09 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 1,19 сўмга юқорилаб, 138,65 cўмни ташкил қилди.

202
Граждане Узбекистана идут на посадку в терминале аэропорта Внуково

Терроризмда гумон қилинган 820 нафардан зиёд мигрант Россияга киритилмади

0
Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси вакиллари йиғилиш ўтказиб, унда террорчиларнинг Россияга меҳнат мигрантлари сифатида кириб келишига қарши кураш чораларини муҳокама қилишди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Москвада Россия ФХХ директори А.В. Бортников бошчилигида Миллий терроризмга қарши курашиш қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди. Унда террорчиларнинг Россияга кириб келишига тўсқинлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.

2019 йил бошидан бери террорчилик ва экстремистик фаолиятда гумон қилинган 820 дан ортиқ шахснинг Россияга кириб келишига йўл қўйилмаган.

Шунингдек, Бортников халқаро террорчилик ташкилотларнинг миграция оқимидан фойдаланишига йўл қўйилмаслик кераклигини таъкидлади.

Йиғилиш давомида томонлар радикал ҳаракат тарқалишининг олдини олиш учун миграция муҳитида профилактика тадбирларини кучайтириш чораларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, чет эл фуқаролари ўртасида терроризмнинг олдини олиш бўйича хизматлар ва идораларнинг самарадорлигини ошириш зарурлиги таъкидланди.

0