Ўзбекистонда 1 августдан жарималар миқдори ҳам ошади

© SputnikСотрудник ГАИ
Сотрудник ГАИ  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда 2019 йил 1 августдан маъмурий жарималар миқдори ошиши ҳақида маълумотлар тарқатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 июл – Sputnik. Ўзбекистон Адлия вазирлиги 2019 йил 1 августдан маъмурий жарималар миқдори ошиши ҳақидаги хабарларга расмий изоҳ берди.

Қонунчиликка мувофиқ жарима ҳуқуқбузарлик аниқланган вақтдаги белгилаб қўйилган энг кам иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Президент фармонига мувофиқ 2019 йил 1 августдан энг кам иш ҳақининг 10 фоизга ошиши белгиланди.

“Шунга кўра, турли маъмурий жарималарнинг миқдорлари ҳам 2019 йил 1 августдан 10 фоизга ошади”, - дейилади Адлия вазирлиги хабарида.

Бунда, жарималар ҳуқуқбузарликлар содир этилган вақтдаги энг кам иш ҳақи миқдори бўйича тўланади. Масалан, 28 июль куни ҳайдовчига транспорт воситасида ҳаракатланишда телефондан фойдаланганлиги учун маъмурий баённома тузилди. 1 августдан жарималар миқдори ўзгаришига қарамасдан, мазкур ҳайдовчи 60 кун ичида 28 июлда амалда бўлиб турган жаримани (608 190 сўмни) тўлаши лозим бўлади.

Янгиликлар лентаси
0