Лоукостер авиакомпаниялар арзон нархларни қаердан олади?

© RUSBASEСамолёты лоукостера RyanAir
Самолёты лоукостера RyanAir - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Лоукостер компаниялар харажатларни қандай камайтиради ва қаердан даромад олади - эксперт фикри.

ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Маълумки, одатий авиакомпания ва лоукостер авиакомпаниялар чипта нархлари орасида катта фарқ бор. Лоукостер авиакомпания билетлари бир неча баравар арзон бўлиши мумкин.

Хўш, бунинг сири нимада, ниманинг ҳисобидан лоукостер авиакомпания чипталари бунча арзон?  

Ушбу савол билан Sputnik мухбири авиация соҳаси ва бизнесни бошқариш бўйича мутахассис Ловковский Василийга мурожаат қилди.  

Эксперт фикрига кўра лоукостер авиакомпаниялар қуйидаги омиллар эвазига чипта нархини арзон қилишга муваффақ бўлишади:  

  • Фақат янги самолётлардан фойдаланиш - чунки самолёт қанчалик янги бўлса, уни шунчалик камроқ таъмирлаш керак бўлади ва ундан фойдаланиш харажатлари арзонлашади.
  • Фақат бир хил моделдаги самолётлардан фойдаланиш – масалан, Ryan Air, "Победа" каби авиакомпанияларга назар солсангиз, улар фақат бир хил самолёт моделларидан фойдаланишади. Бунинг бир неча устунлик тарафлари бор:  биринчидан улар бир неча дона бир хил самолёт сотиб олишда ишлаб чиқарувчидан чегирма олишлари мумкин. Иккинчидан эса – бир хил моделдаги самолёт учун бир хилдаги эҳтиёт қисмлар захираси керак бўлади. Учинчидан – механик ва учувчиларни тайёрлашда ҳам бир хил самолёт қулай.
  • Ходимларига кучлироқ талаблар қўйиш эвазига - улар тезроқ ва хатосиз ишлаши керак бўлади. Масалан, ҳозиргина учиб келган самолётни тезроқ кўздан кечириб, янги парвозга тайёрлаши ва ҳоказо. Ҳар бир хато ёки йўқотилган вақт  – бу жарима, пул.
  • Самолётлар ердан кўра ҳавода кўпроқ вақт ўтказиш натижасида. Ўртача ҳисоблаганда, уларнинг учиш соати – жуда кўп. Бунинг эвазига уларнинг қимматбаҳо ерда туриш вақти камаяди.
  • Хизматлар сони ва турини чеклаш натижасида - авиакомпания катта ва қиммат инфратузилмадан воз кечиши мумкин. Шу сабаб сиз лоукостер компания самолётларида экранлар ёки турли-хил таомларни учратмайсиз. Инфратузилма қанча оддий бўлса – харажат шунча кам.
  • Cамолётлари доим лиқ тўла учиш эвазига - уларда кўп жой эгаллайдиган бизнес класс ўриндиқлар йўқ. Уларнинг ўрнига ҳам кўпроқ йўловчи олинади. Шунингдек, парвоз жадваллари ҳам шунга мос равишда тузилади. Натижада самолёт доим тўла.
  • Ходимларга камроқ маош тўлаш эвазига- лоукостер компаниялар тажрибали ва катта маош сўрайдиган учувчилар билан эмас – ёш ва арзонроқ персонал олиб уни ўзлари тайёрлашни маъқул кўришади. Шунинг эвазига уларга камроқ маош тўлаш имкони ҳам пайдо бўлади.

Хўш, ушбу компаниялар фақат иқтисод қилиш билан шуғулланса, чипталарни арзон нархда сотса, улар ниманинг ҳисобидан яшайди, қандай даромад олади?

Генеральный директор Ассоциации Аэропорт Виктор Горбачев - Sputnik Ўзбекистон
Мен барча авиакомпанияларни давлат ихтиёрига берган бўлардим – эксперт

Лоукостер компанияларда одатда чипта нархи - уннинг таннархига яқин бўлади. Кўп ҳолларда йўловчиларга албатта у ёки бу қўшимча хизматлар керак бўлади. Масалан, багаж олиб учиш, парвозда овқатланиш, ўриндик жойини олдиндан белгилаш каби. Шунинг учун улар чипта сотиб олинганидан сўнг ёки парвоз олдидан қўшимча ҳақ тўлайди.

Агар сиз одатий компания таклиф этадиган барча хизматларни лоукостер компаниядан харид қилсангиз – чипта нархи одатий авиакомпания нархидан ҳам анча қиммат бўлади. Шуни билиб қўйиш керак.

Янгиликлар лентаси
0