Ўзбекистонда “Ёшлар” тижорат банки ташкил этилиши мумкин

© SputnikКупюры номиралом пятьдесят тысяч сум
Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳар бир шаҳар марказида “Ёшлар тадбиркорлик кластерлари”ни ташкил этиш ва “Ёшлар бизнес инкубаторлари” фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилган.

ТОШКЕНТ, 18 июл – Sputnik. Ўзбекистонда “Ёшлар” тижорат банки ташкил этилиши мумкин. Бу вазифа “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори лойиҳаcида баён этилган.

Портфель с документами  - Sputnik Ўзбекистон
Тадбиркорларга молиявий ёрдам кўрсатиш жамғармасига раҳбар тайинланди

Ҳужжат лойиҳаси Ёшлар иттифоқи томонидан тайёрланиб, умумий муҳокамага қўйилди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инновацион ривожланиш вазирликлари Ўзбекистон савдо-саноат палатаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг ҳар бир туман (шаҳар) марказида “Ёшлар тадбиркорлик кластерлари”ни ташкил этиш, “Ёшлар бизнес инкубаторлари” фаолиятини йўлга қўйиш таклиф этилган.

Ҳар бир туман (шаҳар)да катта тажриба ва салоҳиятга эга тадбиркорлар иштирокида ёш тадбиркорларнинг “Start up” лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга қаратилган “Ёшлар тадбиркорлиги ҳудудлари”ни ташкил этиш таклиф этилган.

Ҳужжат лойиҳасида тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ишсиз ёшларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар бериш тизимини яратиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарор қабул қилиниши назарда тутилган.

Шу билан бирга, қарор лойиҳасига Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда ёшлар билан ишлашнинг янгича моделларини яратиш ва халқаро стандартларга мос механизмларни ишлаб чиқишни назарда тутувчи “Ўзбекистон ёшлари – 2030” Концепцияси ҳамда 2019-2020 йилларда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида амалга ошириладиган ишларни янги босқичга олиб чиқиш бўйича “Йўл харитаси” илова қилинган.

Ҳужжат 1 августга қадар муҳокама қилишини режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0