Ўзбекистонда 1 октябрдан trade-in дастури ишга туширилади

© Sputnik / Рамиз БахтияровАвтомобили в Ташкенте
Автомобили в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда 1 октябрдан эски автомобилни қўшимча тўлов билан янгисига алмаштириш мумкин бўлади.

ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 1 октябрдан trade-in дастури ишга туширилади. Бу Шавкат Мирзиёев томонидан18 июль куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожланиш бўйича қўшича чора-тадбирлар тўғрисидаги” қарорида кўзда тутилган.

Автомобильное движение в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

Trade-in дастури ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини расмий дилерлик ташкилотига харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини беришни кўзда тутади.

Trade-in дастури доирасида расмий дилерлар томонидан амалга ошириладиган қуйидаги олди-сотди шартномаларига нисбатан мажбурий нотариал расмийлаштирув татбиқ этилмайди:

  • - белгиланган шаклдаги ҳисоб-маълумотномаларни харидорга бериш тартибини жорий этиш орқали илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларига;
  • маҳаллий ишлаб чиқарувчи заводларнинг расмий дилерларидан сотиб олинган янги автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларига.

Расмий дилерлик ташкилоти томонидан илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун уларни Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида йиғим тўланмайди.

Тўқ феруза ранг: Ўзбекистонда янги рангдаги автомобилларга талаб кучайди

Ички ишлар вазирлигига автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий заводларнинг расмий дилерларини trade-in дастури доирасида сотиб олинган илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотиш учун тегишли даражада ҳимояланган ҳисоб-маълумотномалар бланклари билан белгиланган тартибда таъминлаш топширилди.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзавтосаноат" стратегик режалаштириш дирекцияси бошлиғи Рустам Қодиров Ўзбекистон автобозорида trade-in амалиёти татбиқ қилинишини маълум қилган эди.

Янгиликлар лентаси
0