Золотые слитки

Ўзбекистон оқ олтин ўрнига сариқ олтин экспортига ўтди

1637
(Янгиланган 13:28 23.07.2019)
Бир вақтлар Ўзбекистон экспортида энг катта улуш оқ олтинга тўғри келган бўлса, бугун энг катта улуш – оддий олтинга тўғри келмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Сўнгги ярим йилликда Ўзбекистон олтин экспорти ҳажмини кескин оширди. Бу ҳақида Давлат статистика қўмитасининг ҳисоботида хабар қилинган.

2019 йилнинг биринчи ярмида экспорт миқдори $ 8,4 миллиардни ташкил қилди. Ўсиш суръати - + 27 %. Шундан  $2 миллиарди – олтин экспортига тўғри келди. Пахта экспорти эса - бор йўғи $222 миллионни ташкил қилди.   

Бир вақтлар Ўзбекистон катта ҳажмда  “оқ олтин” экспорт қилган бўлса, энди катта ҳажмда оддий олтин экспорт қилмоқда. “Оқ олтин”нинг асосий қисми эса – Республика ичида қайта ишланиб тайёр маҳсулот сифатида сотилмоқда. 2019 йилнинг биринчи ярмида тўқимачилик маҳсулотлари экспорти ҳажми $ 770 миллионни ташкил қилди.

Шунингдек, экспорт таркибида хизматлар (туризм ва транспорт) - $ 1,5 млрд, энергия манбаалри -  $ 1,4 млрд, озиқ-овқат маҳсулотлари – салкам $ 800 миллионни ташкил қилди.  

Экспорт географиясига келсак, энг кўп озиқ-овқатлар – Қозоғистон (13 %), Қирғизистон (10%) Россия (6%), Покистон (5%) ва Афғонистонга (4%) юборилган.

Тўқимачилик маҳсулотларининг асосий экспорт бозори – Россия  $ 300млн, Хитой – $ 211 млн, Туркия  $ 80 млн., Қирғизистон – $ 43 млн.

Импорт таркиби

Биринчи ярим йилликда импорт ҳажми $ 11,2 млрд.ни  ташкил қилди, ўсиш суръати - 32 %. Импортнинг асосий таркиби жевачка ва сникерс эмас, балки машина, аспоб-ускуналар ва уларнинг қисмлари бўлди - 44 %, кимё саноати маҳсулотлари – 13 % ва озиқ-овқат маҳсулотлари – 8 %ни ташкил қилди.

Импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотлари орасида энг катта улуш буғдой ва унга тегишли бўлди – $ 229 млн. Шунингдек шакар хом ашёси – $ 82 млн, тайёр ҳайвон еми – $ 70 млн, чой - $ 23 млн ва картошка - $ 13 млн.

Кимё маҳсулотлари орасида энг катта улуш – фармацевтика маҳсулотлари ($ 487 млн), пластмасса буюмларга  ($ 365 млн )  тўғри келди.

Машина ва аспоб ускуналарнинг асосий қисми – автомобил эҳтиёт қисмларига тўғри келди – $ 424 млн. Шунингдек кондиционер, совутгич ва музлатгичлар – $ 304 млн., Тўқимачилик толасини қайт ишловчи ускуналар –  $ 262 млн., вертолётлар –  $ 262,5 млн, юк ва махсус автомобиллар –  $ 239 млн., долларни ташкил қилди.

1637
Портфель с документами

Айрим монополияларга берилган эксклюзив ҳуқуқ ва имтиёзларни бекор қилиш таклиф қилинди

77
Монополияга қарши курашиш қўмитаси қатор ташкилотлар, жумладан, “Ўзметкомбинат” “Ўзавторцветмет”ни эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар, преференциялардан маҳрум қилишни режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 июл — Sputnik. Монополияга қарши курашиш қўмитаси рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатадиган тадбиркорлик субъектларига бериладиган эксклюзив ҳуқуқлар, имтиёзлар, индивидуал солиқ ва божхона имтиёзларини бекор қилишга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Хусусан, “Ўзметкомбинат” AЖнинг қора металларни, “Ўзавторцветмет” AЖнинг рангли металларни, “Давлат белгиси” ДУКнинг турли хил қоғоз маҳсулотларини ишлаб чиқаришидаги монопол ҳолати ва эксклюзив ҳуқуқларини, “Ўзстандарт” Aгентлигига тегишли ўлчов воситаларини текшириш ва штрих-кодларни бериш бўйича корхоналари каби монополияларни бекор қилиш кўзда тутилган.

Бундан ташқари муайян соҳаларда лойиҳалаш ишлари учун индивидуал дизайн институтлари, алоҳида давлат идораларига хизмат кўрсатадиган индивидуал суғурта компаниялари монопол ҳолатини бекор қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, бизнес учун тенг бўлмаган шарт-шароитларни, хусусан, “Ўзбекипаксаноат”, “Ўзёғмойсаноат”, “Ўзэлтехсаноат”, “Паррандасаноат”, “Ўзбекистонасаларичилари”, картошка ишлаб чиқарувчилар, “Ўзчармсаноат” каби турли бирлашмалар аъзоларига, “Халқ банк”, “Микрокредитбанк”, “Aгроэкспортбанк” тижорат банклари, индивидуал пахта ва тўқимачилик кластерларга бериладиган имтиёз ва преференцияларини бекор бўлиши кўзда тутилган.

Қонун лойиҳаси 16 июлга қадар муҳокама қилинади.

77
Логотип ВТО

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича учрашувларни қайта бошлайди

208
(Янгиланган 18:20 01.07.2020)
Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти 7 июлда қарийб 15 йиллик танаффусдан кейин ушбу ташкилотга аъзо бўлиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ мажлисини бошлайди, деб хабар қилди ЎзА.

Учрашувлар пандемия туфайли ҳозирча видеоконференция форматида бўлиб ўтади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида тарифлар ва савдо бўйича Бош битимда кузатувчи мақомини олган, 1998 йилда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокара олиб борувчи ишчи гуруҳ ташкил этилган. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч маротаба йиғилган. Сўнгги учрашув 2005 йил октябрь ойида бўлиб ўтганди. Бундан аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ишчи гуруҳ мажлислари жорий йил март ойининг охири, апрель ойининг бошларида бошланишини режалаштирган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли учрашувлар амалга ошмади.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказган. Унда иштирокчилар музокара олиб борувчи гуруҳ мажлисини қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

2017 йил ноябрь охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ташрифи чоғида мамлакат ЖСТга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборганини таъкидлаган эди. 2019 йил июлда Ўзбекистон томони мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш учун ЖСТга ташқи савдо тўғрисидаги янгиланган меморандумни берган. Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълумоти бўйича, Ўзбекистон ЖСТга қўшилишида иқтисодий ривожланаётган мамлакат сифатида маълум бир имтиёзларга эга бўлишни мўлжалламоқда.

208

Энг гўзал водий, чигиртка офати ва хотиржам мушук ҳафта суратлари

0
Шу ҳафта давомида жаҳоннинг етакчи халқаро фото-агентликлар ва ОАВлар томонидан тасвирга олинган суратларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Энг ёрқин суратларни Sputnik фотожамланмасида томоша қилишингиз мумкин.

0
  • © AP Photo / Mark Lennihan

    Қизлар Массачусетс штатидаги Эдгартаундаги кўприкдан ҳовузга сакрашмоқда. 27.06.20.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Қрим кўпригидан юк темир йўл поезди ҳаракати очилди. 30.06.20.

  • © Sputnik / Alexei Druzhinin

    Владимир Путин Конституцияга тузатишлар киритиш бўйича овоз бериш жараёнида иштирок этди. 01.07.20.

  • © Sputnik / Konstantin Mihalchevskiy

    Аёл Қрим лаванда даласида.

  • © REUTERS / Cheney Orr

    Аризона, одамлар дам олиш учун кетмоқда. 27.06.20.

  • © AFP 2018 / Shahid Ali

    Покистонда далаларни чигиртка босиб кетди, 01.07.20.

  • © REUTERS / Kirsty Wigglesworth

    Шаҳзода Чарльз Cotswold фермерлик паркига ташриф буюрди. 01.07.20.

  • © REUTERS / Matthew Childs

    Раққоса Ханна Мартин Уз виадук водийсида машқ қилмоқда. Буюк Британия, 29.06.20.

  • © AFP 2018 / Dale de la Rey

    Гонконг, полиция миллий хавфсизлик тўғрисидаги янги қонунига қарши намойиш иштирокчисини қўлга олди, 01.07.20.

  • © Sputnik / Grigory Sysoev

    Твер вилояти Ржевда Совет аскари хотирасига очилган ёдгорлик мажмуаси.

  • © AFP 2018 / Robert Perry

    Глазгода, Жорж майдонида полиция ходимлари. 27.06.20.

  • © AFP 2018 / Prakash Mathema

    Катманду, аёллар гуруч экиш олдидан байрамда

  • © Sputnik / Aleksei Danichev

    Санкт-Петербург, "Алие паруса" битирувчилар байрам маросими.

  • © REUTERS / Vasily Fedosenko

    Беларусь ҳарбий академияси битирувчиларига диплом топшириш маросими.

  • © REUTERS / Athit Perawongmetha

    Сэм Хок мактаби ўқувчилари карантин чораларини юмшатиш шаротида дарс ўтмоқда. Таиланд.

  • © AP Photo / Gyorgy Varga / MTI

    Венгриянинг Надьканижа шаҳрида чақмоқ, 26.06.20.

  • © AP Photo / Ramon Espinosa

    Куба, Гавана болалар ёмғирда ўйнамоқда.

  • © AFP 2018 / Ryad Kramdi

    Алжир пойтахтида коронавирус эпидемияси туфайли киритилган комендантлик соати вақтида.