Фарғоналик тадбиркор туяқуш терисидан пойабзал ишлаб чиқишни йўлга қўяди

© Sputnik / Дильшода РахматоваМокасины из страусиной кожи
Мокасины из страусиной кожи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Фарғона вилоятида туяқуш терисидан оёқ кийим ишлаб чиқиш йўлга қўйилади. Ҳозирги кунда Риштон туманидаги фермада 250 бош туяқуш сақланмоқда.

ТОШКЕНТ, 7 авг – Sputnik. Фарғоналик тадбиркор туяқуш терисидан оёқ кийим ишлаб чиқишни йўлга қўяди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбирига “Straus farm” корхонаси иш бошқарувчиси Ҳасанбой Аҳмаджонов маълум қилди.

Флаги России и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Октябрь ойида иккинчи Россия-Ўзбекистон форуми ўтказилади

Унинг сўзларига кўра, бу корхона республикада иккинчи бўлиб туяқуш олиб келган.

“Фермамиз Марказий Осиёда энг катта ҳисобланади. Фермада 250 бош туяқуш бор. Туяқушларни ўзимиз кўпайтирамиз ва ташқаридан олиб келамиз”, - деди фарғоналик тадбиркор.

Кўргазмада тадбиркор Фарғона ва Тошкент фабрикаларида тикилган пойабзалларни намойиш қилди.

“Кейинги йил терини қайта ишлаш ускуналарини олиб келиб, поабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўйямиз. Афзаллиги - соф табиий чарм бўлгани учун оёққа жуда фойдали, уни даволайди. Бундай пойабзалда оёқ терламайди”, - деб қўшимча қилди тадбиркор.

Бундан аввал Фарғонада Беларуснинг машҳур қуюлтирилган сутини ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.

Эслатиб ўтамиз, бугун Фарғона шаҳрида халқаро инвестиция форуми ўз иш фаолиятини бошлади. 

Форумда Жанубий Корея, Хитой, Саудия Арабистони, Россия, Эрон, Туркия, Беларусь каби 28 та давлатнинг йирик инвесторлари иштирок этмоқда. Форум давомида Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчихоналари билан биргаликда вилоятга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб килиш бўйича келишувлар имзоланиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0