Ўзбекистонда доллар курси кескин кўтарилди

950
(Янгиланган 18:45 09.08.2019)
Марказий банк ҳафтада иккинчи марта хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 10 августдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 177,13 сўмга кўтарилиб, 8 882,00 сўм ташкил қилди.

Евро ҳам 259,80 сўмга ошди ва 9 928,30 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли 2,53 сўмга кўтарилди ва 136,38 cўмни ташкил қилди.

Курсы валют с 10.08.2019

Эслатиб ўтамиз, бугун Ўзбекистон тижорат банклари сотиш ва сотиб олиш курсини деярли 200 сўмга оширишганди.

950

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

288
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

288
Национальная валюта Узбекистана — сум

Сўх аҳолиси жорий йилда ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилди

151
Президент қарори билан Сўх туманида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра:

  • Сўх туманида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;
  • жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар:
  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
  • алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.
151