Центральный банк Республики Узбекистан

Ўзбекистонда доллар курси нега кескин ошди? - Марказий банк баёноти

1209
(Янгиланган 19:40 09.08.2019)
Марказий банк баёнотида айтилишича, ички валюта бозоридаги ҳолатнинг шаклланишига қатор ташқи ва ички омиллар таъсир кўрсатди.

ТОШКЕНТ, 9 авг – Sputnik. Марказий банк ички валюта бозоридаги вазият бўйича баёнот берди.

Баёнотда айтилишича, жорий йилнинг июл ойининг иккинчи ярмидан бошлаб, айниқса сўнгги ҳафтада, ички валюта бозорида хорижий валютанинг миллий валютага нисбатан курси ўсиш суръатларининг тезлашиши кузатилмоқда.

Бу вазиятга юзага келиши ташқи ва ички омиллар таъсир кўрсатди.

Ташқи омиллар: жорий йил июл ойидан бошлаб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шериклари бўлган баъзи мамлакатларда (Россия, Қозоғистон ва Хитой) миллий валюталарнинг қадрсизланиши тенденцияси кузатилмоқда, бу ўз навбатида, ички валюта бозоримиз иштирокчиларининг алмашув курси бўйича кутилмалари ва қарорлар қабул қилиш жараёнига маълум даражада таъсир кўрсатмоқда.

Ички омиллар, асосан импорт қилувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан хорижий валютага бўлган талабнинг ўсиб бориши билан боғлиқ.

"Ички валюта бозорида талаб ва таклиф ҳажмлари маълум бир даражада барқарор шаклланган даврда, Марказий банкнинг интервенциялари ишлаб чиқарувчилардан монетар олтинни сотиб олиш натижасида ҳосил бўлган қўшимча ликвидликни стерилизация қилиш билан биргаликда, валюта курсини қисқа муддатли тебранишларини пасайтирувчи инструмент сифатида қўлланиб келинади.

Шунингдек, ички валюта бозорида юзага келган жорий ҳолатни инобатга олиб, Марказий банк интервенцияларни амалга оширишда валюта курси кунлик тебранишининг кенгайтирилган коридорини қўллаш механизмига ўтмоқда", - дейилган баёнотда.

Марказий банк қисқа муддатли ўзгарувчанликни давом эттириш ва фундаментал трендга қайтишни давом эттириш билан курсни маълум бир даражада тартибга солишни истисно этмайди. 

1209