Фарғонадаги форум якунлари: неча миллионлик шартномалар имзоланди

© Sputnik / Алексей ПановОбмен папками с документами
Обмен папками с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
7-8-август кунлари Фарғонада хориж бизнес ҳамжамиятини вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ва инвестицион имкониятлари билан таништириш мақсадида Халқаро инвестиция форуми ўтказилди

ТОШКЕНТ, 11 авг — Sputnik. Фарғона шаҳридада ўтказилган  Халқаро инвестиция форумида қиймати 350 млн. АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Форум ишида Ўзбекистоннинг Ўмон ва Қирғизистондаги элчилари, дунёнинг 30 давлатидан келган 150 дан ортиқ чет эл ишбилармонлари, Ўзбекистондаги дипломатик корпус ҳамда етакчи хорижий ОАВнинг ТИВ ҳузурида аккредитациядан ўтган вакиллари иштирок этди.

Памятник в Фергане - Sputnik Ўзбекистон
Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилоятида зарбдор бир йиллик эълон қилинганини айтди

Форум иштирокчилари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг “Фарғонада ишлаб чиқарилган” номли кўргазмасига ҳам ташриф буюриб, Farg‘onaazot AJ, UzSungwoo, Narimteks, Germes Ideal Sifat” va Vostok Composite компанияларининг экспортга мўлжалланган маҳсулотлари билан танишдилар.

Тадбир қатнашчилари маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюриб, уларнинг фаолияти билан ҳам танишди, истиқболли инвестиция лойиҳалари, инвесторларга таклиф қилинаётган бино ва қурилмалар, бекор турган ер майдонларининг тақдимоти ўтказилди. Форум иштирокчилари учун Фарғона вилоятининг асосий қадамжолари бўйлаб инфо-тур ҳам ташкил этилиб, ҳунармандчилик анъаналари билан таништирилди.

Ўзбекистонда машҳур Рогачёв “сгущёнка”си ишлаб чиқарилади

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг 7-8-август кунлари Фарғона шаҳрида хориж бизнес ҳамжамиятини вилоятнинг иқтисодий салоҳияти ва инвестицион имкониятлари билан таништириш мақсадида Халқаро инвестиция форуми ўтказилди. Тадбир Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги томонидан биргаликда ташкил этилди.

Фарғоналик тадбиркор туяқуш терисидан пойабзал ишлаб чиқишни йўлга қўяди

Янгиликлар лентаси
0