Ўзбекистонда гўшт нархи нега кўтарилмоқда? – россиялик эксперт сабабини айтди

© Foto : Из личного архива Дмитрия ГордееваДмитрий Гордеев
Дмитрий Гордеев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Фанлар академияси ҳузуридаги В.М.Горбатов номидаги озиқ-овқат тизими, IT-технологиялар иқтисодий-тадқиқот маркази раҳбари Дмитрий Гордеев Ўзбекистонда гўшт нархи кўтарилишининг сабабларини Sputnik Ўзбекистон агентлигига айтди.

Эксперт республикада гўшт нархи оширилишининг асосий мезонларидан бири сифатида ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасида мувозанат йўқлигига эътибор қаратди.

“Ўзбекистонда бозорларга гўштни асосан фермерлар етказиб беради. Фермерлик хўжалик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми унча катта эмас, нархлар, масалан, дон, энергия ресурсларига кўтарилиши маҳсулот таннархига боғлиқ”, - дейди Гордеев.

Чорсу - самый старый базар в старом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистон ҳукумати гўшт нархини пасайтириш чораларини кўрди

Эксперт таъкидлашича, йирик корхоналар турли иқтисодий силкинишларни нисбатан енгилроқ сезади.

Бундан ташқари, Қозоғистондан гўшт импорти Ўзбекистон ички бозорига сезиларли таъсир қилади.  

“Шунга кўра, барча хатарлар ва нарх ўзгариши маҳаллий саноат етишмаслиги билан боғлиқ, шунинг учун биринчи навбатда йирик ишлаб чиқарувчиларни ривожлантириш зарур, улар ташқи бозорни ҳам таъминлай олади ва харидорлар учун сифатли ва паст нархларни кафолатлаши мумкин”, - деб ҳисоблайди эксперт.

Гордеев иқтисодиётни давлат томонидан муваффақиятсиз тартибга солиш борасида Куба ва Венесуаэлани мисол сифатида келтирди.

“Россияда гўшт нархлари талаб ва таклиф мувозанати ҳисобига амалга оширилади. Масалан, ички бозорни товуқ гўшти билан тўлдиришга эришилди ва компаниялар узоқ вақт давомида маҳсулотларни паст нархда ушлаб туришмоқда: бозор маҳсулотга тўлган ва нархни ошириш учун ҳеч қандай сабаб йўқ. Бундан ташқари, бу фирмаларни халқаро ташқи бозорларга чиқиш ва у ерда маҳсулотларни сотишга ундамоқда”, - дейди эксперт.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт объяснил, почему в Узбекистане растут цены на мясо

 

Янгиликлар лентаси
0