UzAuto Motors: Йўл жамғарамаси учун олинадиган йиғим ишлаб чиқарувчи томонидан тўланади

© Sputnik / Евгения Новоженина / Медиабанкка ўтишПрезентация нового автомобильного бренда RAVON
Презентация нового автомобильного бренда RAVON - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1 октябрдан харидорлардан Ўзбекистон Ички ишлар органларида тўланадиган Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3% мажбурий йиғим олинмайди.

ТОШКЕНТ, 16 cен – Sputnik. 2019 йилнинг 1 октябридан эътиборан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун Республика йўл жамғарамасига амалга ошириладиган 3% миқдоридаги йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади.

UzAuto Motors АЖ хабарида қайд этилишича, эндиликда харидорлар аввал Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3 фоиз тўловни автомобиль харид қилаётган чоғида автомобиль нархи билан бирга амалга ошириши лозим бўлади.

Ключи от автомобиля. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон
Яқин қариндошлар ўртасида нотариал тасдиқланган автоишончнома бекор қилинди

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар дилерлик корхонаси билан олди-сотди шартномасини имзолаган, аммо ҳали автомобилини олмаган харидорлар билан қўшимча келишув имзоланади.  харидор 3 фоиз тўловни автомобилни қабул қилиб олиш чоғида дилерлик корхонасига тўлаши керак бўлади.

“Шу билан харидорлардан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органларида тўланадиган Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган 3% мажбурий йиғим олинмаслигини маълум қиламиз”, - дейилади хабарда.

Хабарда UzAuto Motors АЖ 1 октябрдан эътиборан ҚҚС тўловчисига айлананиши ва компания мазкур ҳолат харидорларга ортиқча сарф-ҳаражат ва ноқулайлик келтириб чиқармаслиги учун барча саъй-ҳаракатлар амалга оширгани қўшимча қилинган.

Таъкидланишича, автомобиль нархлари Республика йўл жамғармасига амалга ошириладиган мазкур тўловни инобатга олмаганда ўзгаришсиз қолдирилган.

Янгиликлар лентаси
0