Умурзаков: Ўзбекистон минтақавий транспорт йўлаклари тармоғини шакллантиришдан манфаатдор

© Sputnik / Рамиз БахтияровМинистр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков
Министр инвестиций и внешней торговли Узбекистана Сардор Умурзаков  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири таъкидига кўра, бу мамлакатга экспорт-импорт операцияларни амалга оширишни тубдан соддалаштиришга, мамлакатнинг мавжуд экспорт салоҳиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратишга имкон беради

ТОШКЕНТ, 26 сен - Sputnik. Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ташқи иқтисодий ва ташқи савдо фаолияти учун масъул вазирларнинг ўн саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Эрон ШҲТ давлатларига иқтисодий имтиёзлар беришга тайёр – Руҳоний

Мажлисда иштирокчи давлатлар ва кузатувчи давлатлар вазирлари, шунингдек Котибият, Ишбилармонлар кенгаши, ШҲТ Банклараро бирлашмаси Кенгаши вакиллари иштирок этади.

Мажлисни олиб борган Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков Республика Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотини барқарор ривожланиш, тинчлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш, замонавий таҳдидларга қарши курашиш, минтақавий ва глобал миқёсда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун кенг кўламли масалаларни муҳокама ва ҳал қилиш учун нуфузли ва таъсирли майдон сифатида кўришини таъкидлади.

Вазир сўзларига кўра, савдо-иқтисодий ва инвестицион ҳамкорликни янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш ШҲТнинг дастурий мақсад ва вазифаларига эришишнинг муҳим шартларидан бири бўлиб қолмоқда, унинг аҳамияти жаҳон иқтисодиётида давом этаётган таркибий ўзгаришлар шароитида тобора кучайиб бормоқда.

"Биз ривожланган минтақавий аҳамиятга эга транспорт йўлаклари тармоғини шакллантиришдан манфаатдормиз", - деб қайд этди Умарзаков.

 Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири таъкидига кўра, ушбу механизмларнинг жорий этилиши мамлакатга экспорт-импорт операцияларни амалга оширишни тубдан соддалаштиришга, мамлакатнинг мавжуд экспорт салоҳиятини амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитларни яратишга имкон беради. Минтақада мутлақо янги сиёсий муҳитни яратади.

Янгиликлар лентаси
0