Центральный банк Республики Узбекистан

Марказий банк Ўзбекистон ташқи қарзи нима сабабдан ўсаётганини тушунтирди

636
(Янгиланган 15:08 26.09.2019)
Ўзбекистон ташқи қарзи ошишининг асосий сабаби - иқтисоднинг турли йўналишларини ривожлантириш учун олинаётган кредит ва инвестициялар - Марказий банк.

ТОШКЕНТ, 26 сен – Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки кеча эълон қилинган, Ўзбекистон умумий ташқи қарзийил бошига нисбатан 20%га ўсиши ҳолатига изоҳ берди.

2019 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистон ташқи қарзи 20,7 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 3,4 миллиардга кўп ва Ўзбекистон ЯИМнинг 37%дан кўпини ташкил қилади.

Қайд этиш жоизки Ўзбекистон ташқи қарзи 2012 йилдан буён мунтазам равишда ошиб келмоқда. Ушбу муносабат билан Марказий банк ташқи қарз ўсиши сабабларини тушунтириб берди.

2019 йилда ташқи қарз ўсишининг сабаби – давлат ва хусусий сектор томонидан олинаётган банк кредитлари ва инвестициялар миқдори ошиши, ушбу тенденция йил охирига қадар сақланиб қолади, - дейилган МБ изоҳида.

Ушбу кредитлар биринчи навбатда иқтисоднинг турли соҳаларида белгиланган давлат дастурларни молиялаштиришга йўналтирилмоқда.

Ташқи қарзнинг асосий қисми давлат секторига тўғри келади – 13,1 миллиард АҚШ доллари. Ундан 1 миллиарди – евробондлар. Давлат қарзи, шунингдек, нефт ва газ ҳамда  энергетика соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган кредит ва инвестициялардан иборат.

Хусусий сектор улушига— 7,2 млрд АҚШ доллари тўғри келади. Ўтган давр мобайнида у 330 млн долларга ўсган.

Мутахассилар фикрига кўра, иқтисодий ривожланаётган давлатларда ташқи қарзи миқдори катта бўлиши бу – одатий ҳолат. Уларнинг Ўзбекистондан фақат битта фарқи бор – ташқи қарз таркибида хусусий сектор улуши давлат улушига нисбатан бир неча баробар кўп бўлади.

Масалан, 2019 январ ойи ҳолатига АҚШ ташқи қарзи миқдори 22 триллион доллардан ортиқ бўлган. Европа Иттифоқи ташқи қарзи миқдори – 17, Японияники – 11, Британияники -8, Германияники – 4 триллион доллар. МДҲ мамлакатлари орасида ташқи қарз Грузияда – 14, Белоруссияда – 39, Украинада -78, Қозоғистонда – 161 ва Россияда – 453 млрд. $ни ташкил этади.

636
Монеты России

Давлат бюджети харажатлари яна қисқартирилади

299
Жумладан, бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади

ТОШКЕНТ, 14 авг - Sputnik. Ҳукуматнинг коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш тўғрисидаги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Унга мувофиқ, республика бюджети қарийб 706 млрд сўмга оптималлаштирилади. Жумладан, бюджет ташкилотларида 2021 йилнинг 1 январига қадар моддий рағбатлантириш жамғармаси, шу жумладан директор жамғармаси бўйича кўзда тутилган маблағлардан тўловлар тўхтатиб турилади. Бунда 296 млрд сўм тежалади.

Иккинчидан, бюджет ташкилотларида асосий воситалар сотиб олиш учун 55,4 млрд, хизмат сафарлари учун 15,9 млрд ва бошқа харажатларни молиялаштириш тўхтатилади.

Учинчидан, маҳаллий бюджетларнинг 326 млрд сўмлик харажатлари оптималлаштирилади. Бундан ташқари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурида кўзда тутилган харажатлар бўйича лимитлар ҳам қайта кўриб чиқилади. Натижада 130 млрд сўмча маблағ иқтисод қилинади.

Тўртинчидан, мақбуллаштирилган маблағлар келгусида коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларига йўналтириш учун Инқирозга қарши курашиш жамғармасига йўналтирилади.

299

Мирзиёев Ўзбекистонда карантин талаблари юмшатилишини айтди

771
Барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакат бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва аҳоли саломатлигини сақлаш масалалари муҳокама қилиш мавзусида ўтказилган йиғилишда Мирзиёев карантин талабларини юмшатиш муҳимлигини таъкидлади. Бу ҳақда президент матбуот-хизмати хабар бермоқда.

"Видеоконференцалоқа шаклида ўтган тадбир бошида давлатимиз раҳбари коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Хусусан, барча ҳудудларда даволаш ўринлари ва тиббий ускуналар сони бир неча баробар кўпайтирилгани, тез тиббий ёрдам ва даволаш сифати яхшилангани натижасида охирги бир ҳафтада мамлакатимиз бўйича коронавирусдан соғайиш кўрсаткичи ошгани қайд этилди. Фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи ҳимоясини янада кучайтирган ҳолда, пандемия шароитида яшаш ва ишлашда давом этиш, карантин талабларини босқичма-босқич юмшатиш муҳимлиги таъкидланди", - дейилади хабарда.

Йиғилиш давомида мамлакатда экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Хусусан, Орол денгизининг қуриган тубида ўрмонзорлар барпо этилиб, Оролбўйидаги шаҳар ва туманларни ривожлантиришга қаратилган дастурлар жадал амалга оширилаётгани, атроф-муҳитни ва аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш мақсадида чиқиндиларни йиғиш ва қайта ишлаш бўйича изчил ишлар олиб борилаётгани, айниқса, ҳозирги пандемия шароитида бу масалалар янада долзарб аҳамият касб этиши таъкидланди.

 

Муҳокамада экологик назоратни кучайтириш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Айрим заводлар ҳавога меъёрдан ортиқча ташланма чиқариб, атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатмоқда. Бундай ҳолатлар фуқароларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Шу боис Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига ҳаво ифлосланишини тезкор таҳлил қиладиган мобил лабораториялар билан ҳар бир ҳудудни таъминлаш топшириғи берилди. Бош вазир ўринбосарига атроф-муҳитга юқори ва ўрта хавфли 240 та йирик саноат корхонасида замонавий локал тозалаш иншоотларини ўрнатиш ва мавжудларини модернизация қилиш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

771

"Йиғлатаман": Чак Норрис Лукашенкога пўписали видеомурожаат ёзди

89
Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 15 авг - Sputnik. Дунёга машҳур актёр Чак Норрис Беларус президенти Александр Лукашенконикига ташриф уюштирмоқчи. Жангари фильмлар юлдузи урушга шай, у сиёсатчини йиғлашга мажбур этмоқчи, деб хабар қилади NEWS.ru.

Америкалик артист қисқа видео ёзган ва унда "Саша ноль фоиз" ва "Жаноб Таракан" сифатида машҳур аллақандай Сашага мурожаат қилган.

"Биласанми, пиёз тўғраганимда, мен йиғламайман. Пиёз йиғлайди. Шу учун, агар ҳозир қилаётган ишларингни тўхтатмасанг, у ҳолда қароргоҳларингнинг бирига бораманда, сени йиғлашга мажбур этаман", - деган Норрис.

Жангари фильмлар юлдузи бошқа ҳеч қандай аниқлик киритмаган. Айтган жумлаларини ҳам ойдинлаштирмаган. Норриснинг расмий аккаунтларида ушбу видеоролик йўқ. Ролик биринчи бўлиб Беларус мухолифати билан боғлиқ бўлган ижтимоий тармоқларда тарқатила бошланган.

Беларусьдаги норозилик акциялари, 9 август президент сайловларида амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб бўлганидан кейин бошланган эди. МСК маълумотларига кўра, у 80,1% овоз олган. Якшанба кунидан буён Минск ва республиканинг бошқа шаҳарларида санкцияланмаган оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда, аммо куч тузилмалари намойишларни куч билан бостирмоқда. Норозилик акциялари иштирокчиларини тарқатиш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари кўз ёш келтирувчи газ, шовқин гранатаси, резина ўқлардан фойдаланмоқда. Расмий маълумотларга кўра, митинглар давомида 6,5 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинган.

Беларусь ИИВ тартибсизликлар давомида юзлаб одамлар жабрлангани ҳақида маълум қилган. Бир нафар одам ҳалок бўлган, ИИВ маълумотларига кўра, у милиция ходимларига қўлбола портловчи қурилмани отишга уринаётиб, ҳалок бўлган.

89