Ўзбекистон энг ислоҳотчи ТОП-20 давлатлар қаторига киритилди

© IBCМеждународный бизнес-центр в Ташкенте
Международный бизнес-центр в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Таъкидланишича, Ўзбекистон сўнгги даврда миноритар инвесторларни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаган, солиқлар тўлаш тизимини соддалаштирган, шартномаларни ижросини амалга оширишни кучайтирган.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Жаҳон банки “Бизнес юритиш” халқаро рейтинги доирасида охирги бир йил ичида бизнесни юритишда енгилликларни назарда тутувчи энг кўп ислоҳотларни амалга оширган 20 та давлатни эътироф этди. Булар ичида Ўзбекистонда 5 та йўналишда амалга оширилган қадамлар алоҳида тан олинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилмоқда.

Шу билан бирга, Ўзбекистон умумий рейтингда 190 та давлатлар ичида 76-поғонани эгаллаб турибди.

Купюры номиналом пятьдесят тысяч сумов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистоннинг асосий молиявий ҳужжати муҳокамага қўйилди

Жаҳон банки хабарига кўра, Ўзбекистон охирги даврда миноритар инвесторларни ҳимоя қилишни мустаҳкамлаган, солиқлар тўлаш тизимини соддалаштирган, шартномаларни ижросини амалга оширишни кучайтирган, шунингдек, ташқи савдо йўналишида сезиларли янгиликлар киритган.

Бундай ташқари, тижорат ташкилотларида мустақил кенгаш аъзолари бўлиши юзасидан янги талаблар ва аудит қўмиталарининг мавқеи мустаҳкамланди.

Инфратузилма солиқлари фойда солиғи билан бирлаштирилгани ҳам алоҳида таъкидланган. Жаҳон банки медиация институтини ривожлантиришга қаратилган қадамларни ҳам эътироф этиб, бу борада ягона ҳуқуқий база шаклланганини ва медиациядан фойдаланишни рағбатлантириш механизмлари жорий этилганини таъкидлаган.

Божхона соҳасида эса хавф-хатарни таҳлил қилиш асосида текширувларни амалга ошириш тартиботлари киритилганини ҳам маъқуллаган.

Янгиликлар лентаси
0