Ўзбекистонда ҳар 100 уйда 44та автомобил бор - Статистика қўмитаси

© Официальный сайт президента КыргызстанаАвтомобили на выставке промышленной продукции Узбекистана и Кыргызстана в городе Ташкент
Автомобили на выставке промышленной продукции Узбекистана и Кыргызстана в городе Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда ҳар 100 оилада 44та автомобил, 81та кир ювиш машиналари ва 262 та мобил телефонлар бор - стастистика.

ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ўзбекистондаги ҳар 100 оилада 44та автомобил, 81та кир ювиш машналари бор, деб хабар қилди Давлат статистика қўмитаси кеча АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Узбекская валюта - сум - Sputnik Ўзбекистон
Энг кўп ўртача иш ҳақи Тошкентда, энг ками эса Наманганда - Статистика қўмитаси

Аҳолининг турмуш даражаси ва фаровонлигини ўрганиш мақсадида давлат статистика органлари томонидан ҳар йили уй хўжаликларида танлама усулда кузатувлар ўтказилади. Ушбу кузатив натижаларига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг фаровонлик даражаси йил сайин ортиб бормоқда.

Хусусан, 2018 йилда уй хўжаликларининг интернет тармоғига уланиш даражаси - 80,9%га етди. Интернетдан фойдаланувчи 10 ёш ва ундан катта шахсларнинг улуши 55,2% ни, улардан эркаклар 60,4% ни,  аёллар эса 50,2% ни ташкил этмоқда.

Шунингдек, Статистика қўмитаси маиший техника билан таъминланиш даражаси ҳам йил сайин ортиб бораётганини қайд этди. Хусусан, Ўзбекистонда 2018 йилда 100 уй хўжалигида - 155 та телевизор, 55 та электр чангютгич, 81 та кир ювиш машинаси, 103 та совутгич ва музлатгич, 52 та шахсий компьютер, 35 та кондиционер, 44 та енгил автомобил ва 262 та мобил телефонлар борлиги қайд этилган.

Янгиликлар лентаси
0