Ветряные турбины

Япон компанияси Ўзбекистонда шамол электр станцияларини қуришга қизиқмоқда

260
(Янгиланган 11:00 05.10.2019)
Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи давомида қатор ташкилот ва компаниялар раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 5 окт - Sputnik. Ўзбекистон делегациясининг Японияга ташрифи давомида “Toyota Tsusho” компанияси раҳбарияти билан учрашувлар бўлиб ўтди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги хабарига кўра, учрашувда Япониянинг кўп тармоқли “Toyota Tsusho” компанияси раҳбарияти билан Ўзбекистонда автомобилсозлик, тўқимачилик, кимё, кончилик ва озиқ-овқат саноати, электроника ва меҳмонхона бизнеси соҳаларидаги фаолиятни диверсификация қилишнинг дастлабки шартлари муҳокама қилинган.

Таъкидланишича, компания ижрочи директори М.Акияма давлат-хусусий шериклик тамойиллари асосида мамлакатнинг бир қатор ҳудудларида шамол ва қуёш электр станцияларини қуришга ва республиканинг йирик саноат объектларини хусусийлаштиришда иштирок этишга қизиқиш билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Япония янги автомобиллар ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилгани хабар қилинган эди.

260

Ўзбекистон статистикаси кўрсатгичларни янада яхшироқ акс этадиган бўлади

72
(Янгиланган 10:30 02.06.2020)
Жаҳон банки мутахассислари ёрдамида Ўзбекистон статистистика тизими халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади.

ТОШКЕНТ, 2 июн - Sputnik. Ўзбекистон статистика тизими халқаро стандартларга мувофиқлаштирилади. Бу ҳақида Шавкат Мирзиёев ҳузурида 1 июнь куни бўлиб ўтган миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирлари бўйича йиғилишда айтиб ўтилди.

"Статистика тизими қанчалик ҳаққоний ва очиқ бўлса, ислоҳотлар шунчалик тўғри ва натижадор бўлади", - дейилган президент нутқида.

Ушбу соҳада Ўзбекистонда сўнгги 3 йилда қатор ижобий ўзгаришлар юз берди. Хусусан, инфляцияни ҳисоблаш усули халыаро стандартларга мослаштирилди, кузатувдаги товарлар таркиби кенгайтирилди, давлат бюджети, ташқи қарз, олтин захираси ва табиий бойликлар ҳақидаги молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар очиқ эълон қилиш бошланди.

Лекин иқтисоднинг айрим соҳалари кўрстагичлари янада такомиллаштиришни талаб қилади:

  • ишсизликни аниқлашда, сўров ўтказиш тартибини такомиллаштириш ва қамровни кенгайтириш;
  • соғлиқни сақлаш тизимида касалликларни даволаш харажатларини ҳисоб механизми жорий этиши белгиланди. Бусиз тиббий суғуртани амалиётга киритиб бўлмайди;
  • солиқ ва статистика идоралари ўртасида автоматлашган ахборот алмашинувини йўлга қўйиш орқали инфляцияни ҳисоблаш харажатларини кескин қисқартириш мумкин;
  • Марказий банк, Молия вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар статистик кўрсаткичларини мувофиқлаштириш.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамаси, Давлат статистика қўмитасига таълим, қишлоқ хўжалиги, ташқи савдо, транспорт, қурилиш, экология, туризм ва яна қатор соҳалар статистикасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш бўйича “йўл харитаси” ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди. Давлат идораларининг статистикани шакллантириш жараёнини аудит қилиш бўйича ҳам кўрсатма берилди.

Ундан ташқари 2022 йилда бўлиб ўтадиган аҳолини рўйхатга олиш жараёни ҳозирдан пухта тайёргарлик кўриш кераклиги таъкидланди. Ушбу соҳага хорижлик мутахассисларни жалб этиш, кадарлар малакасини ошириш вазифаси қўйилди. 

72
Сотрудник автозаправочной станции заправляет автомобиль клиента

Ўзбекистонда Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқариш тўхтатилади

202
(Янгиланган 10:08 02.06.2020)
Инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида АИ-91, АИ-93, АИ-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖ Аи-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга ошириш натижасида АИ-91, АИ-93, АИ-95 маркали юқори октанли бензин ишлаб чиқариш ва АИ-80 маркали бензин ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечиш, шунингдек, тўлиқ Евро-5 талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғисини ишлаб чиқаришга ўтиш кутилмоқда”, - дейилган хабарда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ва ишчи гуруҳ аъзолари Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига ташриф буюрди.

Қайд этилишича, Абдуллаев завод мутахассислари ҳамда заводни модернизация қилиш ва реконструкция қилиш лойиҳасини амалга оширувчи гуруҳ билан учрашиб, лойиҳа истиқболларини муҳокама қилди.

Ташриф якунида инвестицион лойиҳани босқичма-босқич амалга ошириш учун тақдимотни тайёрлаб топшириш, шунингдек, FEED лойиҳасини, шу жумладан инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун имтиёзли кредит шартлари бўйича таклифларни ўрганиш ва жорий этиш бўйича топшириқлар берилди.

202

Сизларни яхши кўрамиз: АҚШда полициячи намойишчилар олдида тиз чўкиб кечирим сўради

0
(Янгиланган 22:12 02.06.2020)
Миннеаполисда полициячилар томонидан қўлга олиш чоғида қўполлик қилинганидан кейин 46 ёшли афроамерикалик Жорд Флойд вафот этди. Бу ҳолат бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликларни келтириб чиқарди.

Калифонияда бир неча полициячи намойишчилар олдига чиқиб, мурожаат қилишди. Ҳатто ходимлардан бири тиз чўкиб, намойишчини қўчоқлаб олди.

0