Александр Гусев

Эксперт Ўзбекистон ва Тожикистон ЕОИИга кириш имкониятларини баҳолади

928
(Янгиланган 20:05 08.10.2019)
Тожикистон ва Ўзбекистон ЕОИИга қўшилиш имкониятлари юзасидан Стратегик режалаштириш институти директори Александр Гусев ўз фикрларини айтди.

Эксперт фикрига кўра, Ўзбекистон ЕОИИга қўшилиши икки томон учун муҳим.

“Албатта, Ўзбекистон қўшилиши - янада реал истиқболдир, чунки Ўзбекистон Марказий Осиёдаги аҳоли сони жиҳатидан катта давлатдир бири ҳисобланади”, - дейди эксперт.

Сиёсатшунос таъкидлашича, Мирзиёев Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги мавқеини мустаҳкамлаш ва Россия билан муносабатларни янада ривожлантиришга қаратилган.

Раҳмон ЕОИИга аъзо бўлиш нуқтаи назаридан ҳамкорлик қилиш осонроқ эканлигини тушунади.

Эксперт таъкидлашича, ташкилотга аъзо бўлиш Тожикистонни иттифоққа аъзо давлатлар билан яқин алоқаларга олиб келади. Бироқ Тожикистон ЕОИИга аъзо бўлиши узоқ муддатли истиқболга эга.

"Тожикистон Ўзбекистонга ялпи ички маҳсулот, аҳоли сони ва иқтисодий алоқалар тузилиши бўйича ютқазмоқда", - дея қўшимча қилди Гусев.

“Собиқ совет иттифоқи мамлакатларининг барчаси эртами-кечми EОИИга қўшилади”, - дея хулоса қилди сиёсатшунос.

Мутахассиснинг тўлиқ изоҳини қуйидаги подкаст орқали рус тилида тинглашингиз мумкин.

Эксперт: у Узбекистана больше шансов войти в ЕАЭС, чем у Таджикистана

 

 

928
Мавзу:
Ўзбекистон ва ЕОИИ – интеграция истиқболлари (49)

Сўх аҳолиси учун Фарғонанинг беш туманида ер ажратилади

195
Сўхликлар учун Фарғона вилоятининг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Сўх тумани аҳолиси учун Фарғона вилоятининг 5 та туманлари ҳудудида деҳқончилик қилиш учун экин ер майдони ва ипотека кредитлари асосида квартиралар ажратилади. Бу президент қарорида кўзда тутилган.

Ер вилоятнинг Ёзёвон, Қўштепа, Бағдод, Риштон ва Бувайда туманлари ҳудудида ажратилади.

Сўх тумани ҳокимига Фарғона вилояти ҳокимлиги билан келишган ҳолда 2022 йил 1 январга қадар туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳалар учун, истисно тариқасида, суғориладиган ер майдонларидан ташқари ер участкаларини тўғридан-тўғри ажратиш ҳуқуқи берилади.

Фарғона вилояти ҳудудида марказлаштирилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига, шунингдек, саноат корхоналарида янги ташкил этилаётган иш ўринларига Сўх тумани аҳолисини кенг жалб қилиш белгиланган.

Фарғонадан Сўхга кичик авиация транспортида қатнов йўлга қўйилади

Шунингдек, президент туманнинг иш билан бандлиги таъминланмаган аҳолисининг бир қисмини Тошкент шаҳрида йирик объектларда амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларига тизимли равишда жалб қилиш вазифасини топширди.

195
Национальная валюта Узбекистана — сум

Сўх аҳолиси жорий йилда ер ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилди

142
Президент қарори билан Сўх туманида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади.

ТОШКЕНТ, 9 авг — Sputnik. Шавкат Мирзиёев “2020-2021 йилларда Фарғона вилоятининг Сўх туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди.

Қарорга кўра:

  • Сўх туманида 2020 йилда жисмоний шахслар ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;
  • жорий йил 1 августдан бошлаб 2021 йил 31 июлга қадар:
  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи амалдаги қатъий белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
  • алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун йиғимни тўлашдан озод қилинади.
142