Сахарный завод

Ўзбекистонда шакар қимматлаша бошлади

196
(Янгиланган 11:51 10.10.2019)
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига қараганда, шакарнинг максимал нархи 7000 сўмга етган. Бунга 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича имтиёзлар бекор қилиниши сабаб бўлган.

ТОШКЕНТ, 10 окт — Sputnik. Ўзбекистонда шакар қимматлаша бошлади.

Жорий йилда илк бор шакарнинг максимал нархи 7000 сўмга етди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.

Маҳаллий шакар нархининг ўзгариши июль ойида маълум қилинган эди.

Бунга 1 октябрдан қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) бўйича имтиёзлар, жумладан, импорт қилинганда ҳам) бекор қилиниши сабаб бўлган.

Таъкидлаш жоизки, ўтган ой шакарнинг максимал нархи 6500 сўм дея қайд этилган эди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ўзбекистондан 200 минг тонна шакар етказиб бериш учун квота сўраётгани хабар қилинган эди.

196