Чет элдан Ўзбекистонга юборилган валюта ҳажми 18%га ошди – Марказий банк

© Sputnik / Алексей Сухоруков / Медиабанкка ўтишМонета номиналом один рубль на банкноте один доллар США
Монета номиналом один рубль на банкноте один доллар США - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонга юборилган валюта ҳажми 18%га, ички бозорда валюта айланмаси 30 % ошди – Марказий банк.  

ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Ушбу йилнинг 9 ойида Ўзбекистонда халқаро пул ўтказмалари умумий ҳажми - 5,2 миллиард  долларга етди. Шундан 4,5 млрд. $ - жисмоний шахслардан Ўзбекистонга келиб тушган пуллар  ва 0,8 млрд $ – хорижга юборилган пуллар, деб хабар қилмоқда Марказий банк.

“Халқаро пул ўтказмалари орқали республикамизга кириб келган валюта маблағлар ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 18% га ошди”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил январь-сентябрь ойида Ўзбекистонда юборилган валюта миқдори 3,8 мрлд. Долларни ташкил қилган эди.

© Марказий банкХалқаро пул ўтказмалари ва ички бозорда валюта айирбошлаш ҳажми
Чет элдан Ўзбекистонга юборилган валюта ҳажми 18%га ошди – Марказий банк - Sputnik Ўзбекистон
Халқаро пул ўтказмалари ва ички бозорда валюта айирбошлаш ҳажми

Шунингдек, Марказий банк Ўзбекистон ички валюта бозори 2019 йилнинг 9 ойида 1,3 баравар ўсганини хабар қилди.

“2019 йилнинг 9 ойи давомида ички валюта бозорида юридик ва жисмоний шахслар томонидан амалга оширилган валюта олди-сотди операцияларининг жами айланма ҳажми 24,3 мрлд. АҚШ долларини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос давридаги кўрсаткичга (18,3 мрлд. долл.) нисбатан 1,3 баробарга ошди”, - дейилган хабарда.

Банк хабарида айтилишига кўра, ички бозорда валютага бўлган талаб (7,7 млд) таклифдан (4,8 млрд) кўра кўпроқ бўлгани туфайли Марказий банк томонидан қўшимча валюта интервенциялари бўлиб турган. 

© МБИчки бозорда хорижий валютага талаб ва таклиф миқдори
Чет элдан Ўзбекистонга юборилган валюта ҳажми 18%га ошди – Марказий банк - Sputnik Ўзбекистон
Ички бозорда хорижий валютага талаб ва таклиф миқдори
Янгиликлар лентаси
0