Солиқ қўмитасининг 166 нафар ходими Москвада малака оширади

311
(Янгиланган 20:16 13.10.2019)
Бугун Солиқ қўмитасининг 38 нафар ходими Москвага малака оширишга жўнаб кетишди. Йил охирига қадар жами 166 нафар солиқчилар тренингдан ўтказилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Давлат Солиқ қўмитасининг 166 нафар ходимлари Москвада Россия Солиқ хизмати томонидан ташкил қилинган тренингда иштирок этади, деб хабар қилмоқда муассаса матбуот хизмати.

Ўзбекистонлик солиқчилар Москвада “Солиқ тўловчилар билан муносабатларни самарали йўлга қўйиш” мавзусида ташкил этилаётган тренингларда малака оширадилар. Датлабки босқичда иштирок этадиган 38 нафар ходимлар бугун 13 октябр куни Москва шаҳрига жўнат кетишди. Улар 20 октябрга қадар малака оширадилар, - дейилган хабарда.  

Малака ошириш учун навбатдаги гуруҳлар 20-27 октябрда - 50 киши, 27 октябрдан 3 ноябргача - 50 киши, ҳамда 3-10 ноябрда - 28 киши таркибида юборилади. 

Малака ошириш курсларида солиқ ходимларининг тадбиркорлар билан профессионал тилда мулоқот қилиш ҳамда солиқ туловчиларнинг талабларига мос хизматлар сифатини оширишга эътибор қаратилади, дейилган хабарда.

311

Эртадан доллар кўтарилади, евро эса пасаяди

244
Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади. Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 7,28 сўмга кўтарилди.

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан 20 октябрдан бошлаб янги қийматини белгилади.

Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 7,28 сўмга кўтарилиб, 10 371,76 сўм ташкил қилди.

Евро эса 101,33 сўмга пасайди ва 12 153,63 сўмни ташкил қилди.

Россия рубли ҳам 1,84 сўмга пасайиб, 133,19 cўмни ташкил қилди.

244

Мирзиёев озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштиришни буюрди

580
(Янгиланган 09:16 17.10.2020)
Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ҳудуд аҳолисининг кейинги йил майгача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи, бу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлиши кераклиги таъкидланди.

ТОШКЕНТ, 17 окт - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев раислигида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди, деб хабар бермоқда президент матбуот-хизмати.

Хабарга кўра, охирги вақтларда гўшт, тухум, ўсимлик ёғи ва шакар  маҳсулотларининг нархи кескин ошган. Дунё бозорида ўтган 9 ойда ўсимлик ёғи 15 фоизга, Ўзбекистонда эса 26 фоизга ортган. Шакар нархи 5 фоизга камайишига қарамасдан, мамлакатда 23 фоизга қимматлаган.

Йиғилишда ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш, нарх-наво барқарорлигини сақлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинган.

"Бугундан барча чораларни кўриб, амалдаги тизимни ўзгартирмасак, эртага қиш ва баҳор ойларида қийин бўлади. Озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириб, бозордаги нарх-навони арзон қилсак, одамларни, айниқса, кам таъминланганларни рози қила оламиз", – деган Мирзиёев.

Ҳар бир вилоят, туман ва шаҳар ҳокимида ҳудуд аҳолисининг кейинги йил майгача гўшт, тухум, ун, ёғ, шакар, гуруч, картошка, сабзи ва пиёзга бўлган эҳтиёжи, бу маҳсулотларни қачон, қаердан олиш бўйича аниқ ҳисоб-китоб бўлиши кераклиги таъкидланди.

Ҳар бир ҳудудда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича алоҳида жамғармалар ташкил этилиши белгиланди. Ҳудуд раҳбарлари тадбиркорларни жалб қилиб, етишмайдиган асосий озиқ-овқат маҳсулотларини жамғарма ҳисобидан бошқа жойдан олиб келиш ёки импорт қилишни йўлга қўяди. Бундай тадбиркорлар учун кредит фоизининг бир қисми Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармасидан қоплаб берилади.

Импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари нархини арзонлаштириш мақсадида йирик хорижий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳаллий биржадаги иштирокини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманига республиканинг муайян вилоятини бириктириб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари расталари ва дала дўконлари ташкил этиш муҳимлиги қайд этилди.

Вилоят, туман, шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича халққа ҳисобот бериши зарурлиги айтилди.

580

Ўткир тишли вирус, ниқоб ва шифокорлар: турли мамлакатлардаги граффитлар сара суратлар

0
Жорий йилда коронавирус пандемияси санъатнинг ажралмас қисмига айланди десак, асло муболаға бўлмайди.

Коронавирус ҳаётимизга шунчалик жиддий кириб келдики, ниқоб таққан кишилар ва вируслар 2020 йилда санъатнинг ажралмас қисмига айланди.

Дунёнинг турли бурчакларида шифокорлар, коронавирус ва пандемияга бағишланган граффитлар пайдо бўлди.

Sputnik жамланмасида сара суратлар.

0
  • © REUTERS / Piroschka van de Wouw

    Амстердамда Голландия ҳукумати томонидан эълон қилинган янги ижтимоий чекловлардан сўнг ниқоб кийган одам Халқаро кўча санъати музейида санъат асарига қараб турибди.

  • © AP Photo / Mosa'ab Elshamy

    Ниқоб таққан аёл Мароккода ниқоб таққан Мона Лиза граффити олдида.

  • © REUTERS / John Sibley

    Лондон марказида граффити қаршисида турган аёл.

  • © AFP 2018 / Vladimir Zivojinovic / STR

    Сербияда рассомлар граффит чизмоқда.

  • © AP Photo / Binsar Bakkara

    Индонезияда ниқоб тақиш зарурлигини эслатувчи граффит.

  • © AFP 2018 / Mohammed Abed

    Фаластинда болакай ўткир тишли вирус олдидан ўтиб кетяпти

  • © AFP 2018 / Juni Kriswanto

    Ява оролида ҳароратни ўлчаётган киши тасвирланган граффит.

  • © REUTERS / Edgard Garrido

    Мексикада тиббиёт ходимларига бағишланган граффит.

  • © AP Photo / Luca Bruno

    Италиядаги ҳамшира граффити.

  • © AFP 2018 / Oli Scarff

    Манчестерда одамлар тиббиёт ходими граффити қаршисида. Буюк Британия.