Бутылки с алкогольной продукцией

Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлар нархи ошади

353
(Янгиланган 14:21 16.10.2019)
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида идоралараро қарор лойиҳаси тайёрланди.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Ўзбекистонда алкоголь маҳсулотлари 1 ноябрдан янги нархларда сотилиши кутилмоқда. Молия вазирлиги қарор лойиҳасини тайёрлади.

Лойиҳада ёзилишича, вино энг кам улгуржи-сотиш нархи, 1 литр учун 8,6 минг сўм, чакана нархи 10,2 минг сўмни ташкил қилади.   

Ароқ ва бошқа алкоголь маҳсулотлар улгуржи-сотиш нархи 22,0 минг сўм, чакана нархи 26,0 минг сўм ташкил қилади.   

Коньяк эса улгуржи-сотиш нархи 31,0 минг сўм, чакана нархи 36,6 минг сўм ташкил қилади.   

Ҳужжатда пиво нархлари ўзгармаслиги белгиланган.

353