Обналичивание сумов

Миллий валютада сақланаётган депозитлар миқдори ошиб бормоқда Марказий банк

209
(Янгиланган 14:29 16.10.2019)
Миллий валютанинг август ойида содир бўлган девальвациясига қарамасдан, банкларда сўмда сақланаётган депозитлар миқдори кўпаймоқда.

ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Миллий валюта девальвацияси кучайиши ва ўз омонатларини хорижий валютада сақлашни афзал кўрадиган фуқаролар сони кўпайишига қарамасдан, миллий валютадаги депозитларнинг ижобий динамикаси сақлаб қолинган, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Марказий банки.

Хабарда айтилишига кўра, 2019 йил январь-июль ойларида АҚШ долларининг алмашинув курси 4 %га ошган бўлса (1 долларга 8 336 сўмдан 8 667 сўмгача), август ойида валюта курсининг кескин ўсиши (8,2%) кузатилган. Сентябрда эса доллар курси ўзининг аввалги тенденциясига қайтиб, ойлик ўсиш суръати 0,5 %гача пасайган.

Май - Август ойларидаАҚШ долларида сақланаётган  жамғармалар улуши 19%дан 33 %гача ошган.  Сентябрда эса хорижий валютада сақланаётган омонатлар миқдори қайтиб 29 %гача камайган.

Хулоса қилиб айтганда, қисқа муддатли инфляцион кутилмаларнинг ўсиши, миллий валютадаги депозитларнинг кескин камайишига ёки таркибий ўзгаришига олиб келмаган. Ўсиш суръати пасайган бўлсада, депозитларнинг ижобий динамикаси сақлаб қолинган. Буни қуйидаги графикда ҳам кўриш мумкин. 

Объемы сбережений физических лиц
209
Логотип ВТО

Ўзбекистон ЖСТга аъзо бўлиш бўйича учрашувларни қайта бошлайди

179
(Янгиланган 18:20 01.07.2020)
Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Ўзбекистон ва Жаҳон савдо ташкилоти 7 июлда қарийб 15 йиллик танаффусдан кейин ушбу ташкилотга аъзо бўлиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ мажлисини бошлайди, деб хабар қилди ЎзА.

Учрашувлар пандемия туфайли ҳозирча видеоконференция форматида бўлиб ўтади, дейилади хабарда.

Ўзбекистон 1994 йил июнь ойида тарифлар ва савдо бўйича Бош битимда кузатувчи мақомини олган, 1998 йилда ЖСТга аъзо бўлиш бўйича музокара олиб борувчи ишчи гуруҳ ташкил этилган. Кейинги йилларда ушбу ишчи гуруҳ фақат уч маротаба йиғилган. Сўнгги учрашув 2005 йил октябрь ойида бўлиб ўтганди. Бундан аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ишчи гуруҳ мажлислари жорий йил март ойининг охири, апрель ойининг бошларида бошланишини режалаштирган эди. Бироқ коронавирус пандемияси туфайли учрашувлар амалга ошмади.

Вазирлик матбуот хизмати маълумотига кўра, Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзақов ЖСТ билан ишлаш бўйича идоралараро комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказган. Унда иштирокчилар музокара олиб борувчи гуруҳ мажлисини қайта бошлаш масаласини муҳокама қилган.

Матбуот хизматининг хабарига кўра, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиб кириш жараёни «муҳим вазифа бўлиб, мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига дахлдор бўлган кўплаб масалаларни тезкор ҳал этишни талаб этади».

2017 йил ноябрь охирида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жанубий Кореяга ташрифи чоғида мамлакат ЖСТга аъзо бўлиш бўйича саъй-ҳаракатларни бошлаб юборганини таъкидлаган эди. 2019 йил июлда Ўзбекистон томони мамлакатнинг ташкилотга аъзо бўлиш ҳақидаги аризасини кўриб чиқиш учун ЖСТга ташқи савдо тўғрисидаги янгиланган меморандумни берган. Мамлакат ташқи ишлар вазирлигининг маълумоти бўйича, Ўзбекистон ЖСТга қўшилишида иқтисодий ривожланаётган мамлакат сифатида маълум бир имтиёзларга эга бўлишни мўлжалламоқда.

179

"Палов индекси": Ўзбекистоннинг қайси вилоятларида ош қимматлади?

194
(Янгиланган 16:44 01.07.2020)
Давлат статистика қўмитасининг алоҳида қайд этишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

ТОШКЕНТ, 1 июл - Sputnik. Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон вилоятлари марказий ҳудудлари кесимида июнь ойи учун тайёр паловнинг ўртача нархларига оид маълумотлар билан бўлишди.

Кузатувларга кўра, июнь ойида Тошкент шаҳрида 1 порция палов нархи 16 600 сўм (май ойига нисбатан арзонлашган), Қорақалпоғистон Республикаси (13 333) ва Бухоро вилоятида (16 333) 333 сўмга, Хоразмда 200 сўмга (14 200) қимматлашган. Самарқанд (16 000) ва Сирдарёда (14 167) эса палов нархи арзонлашган.

Қолган ҳудудларда 1 порция палов нархи ўзгаришсиз қолган: Андижон вилоятида 14 800 сўм, Қашқадарёда 16 250 сўм, Жиззахда 15 166 сўм, Навоийда 13 минг сўм, Наманганда 11 571 сўм, Сурхондарёда 11 800 сўм, Тошкент вилоятида 14 333 сўм, Фарғонада 15 250 сўм.

Шундан келиб чиқиб, апрель ойида Тошкент шаҳрида бир килограмм (етти порция) ош 116 200 сўм, Қорақалпоғистонда 93 331 сўм, Андижонда 103 600 сўм, Бухорода 114 331 сўм, Жиззахда 106 162 сўм, Қашқадарёда 113 750 сўм, Навоийда 91 минг сўм, Самарқандда 112 00 сўм, Сурхондарёда 82 600 сўм, Сирдарёда 102 669 сўм ва Хоразмда 99 400 сўм, Тошкент вилоятида 100 331 сўм, Фарғона вилоятида 106 750 сўмни ташкил этмоқда.

Давлат статистика қўмитасининг алоҳида қайд этишича, нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво қайд этилиб, бунда вақт ва жойига қараб нархлар ўзгариб туради.

"Маълумотларнинг шаклланиши жараёнида фақатгина танлаб олинган умумий овқатланиш муассасалари (Ош марказлари)даги паловнинг ўртача нархлари ҳисобга олинган бўлиб, ресторан ва чойхоналардаги нархлар инобатга олинмаган", — дейилади хабарда.

194
Начало учебного года в Москве

Биринчи синфга қабул жараёни қачондан бошланади - ХТВ жавоби

48
(Янгиланган 09:17 02.07.2020)
Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида илк маротаба 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжат топшириш жараёни qabul.maktab.uz орқали онлайн навбат асосида амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 2 июл - Sputnik. Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистонда 1-синфга қабул жараёни 6 июлдан бошланишини маълум қилди. Ота-оналардан карантин қоидаларига қатъий риоя этишлари сўралмоқда. 

"Жорий йилнинг 6 июлидан 2020-2021 ўқув йили учун умумтаълим мактабларига 1-синф ўқувчиларининг қабул жараёни бошланмоқда", - дейилади хабарда.

Пандемия шароитини инобатга олган ҳолда, 1-синфга ўқувчиларнинг ҳужжатлари қабул қилинади:

6-31 июль кунлари бириктирилган микроҳудуд доирасида;

1-25 август кунлари мактабларнинг имкониятидан келиб чиқиб микроҳудуддан ташқари.

Шунингдек пандемия шароитида ота-оналарнинг мактабларда тўпланиб қолишини олдини олиш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида илк маротаба 1-синфга борадиган ўқувчиларнинг ҳужжат топшириш жараёни qabul.maktab.uz орқали (5 июлдан) онлайн навбат асосида амалга оширилади.

Дастур Тошкент шаҳрида муваффақиятли татбиқ этилса, кейинги ўқув йилидан бошлаб бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич жорий қилинади.

1-синфга қабул учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади: директор номига ариза; боланинг туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси; ота-онанинг паспорт нусхалари; боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома; боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

Тегишли йилнинг 31 августига қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади. Мактаб ёшига тўлмаган болани мактабга бериб қийнагандан кўра, мактабгача тайёрлов ташкилотларига юборган маъқул эканлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Ота-оналардан мактабларга ташриф давомида карантин қоидаларига қатъий амал қилиш ҳамда ижтимоий масофа сақлаш сўралади!

2020-2021 ўқув йилида Республика бўйича жами 650 116 нафар бола 1-синфга қабул қилиниши режалаштирилган.

48